Гуржистонда собиқ президентни давлат муҳофазасидан маҳрум этиш тўғрисидаги қонун қабул қилинди
Қонунчиликка кўра, Гуржистон президенти, бош вазири, шунингдек, парламент спикери ваколат муддати тугаганидан кейин яна бир йил давомида давлат муҳофазасидан фойдаланиши мумкин эди.
Гуржистонда энди Конституциявий суд агар мамлакат президентини конституцияни бузган деб топса, у ваколат муддати тугаганидан кейин давлат муҳофазасидан маҳрум этилади. Бу борадаги қонун мамлакат парламенти томонидан учинчи ўқишда қабул қилинди.
Қайд этилишича, мазкур қонунни ёқлаб 85 нафар депутат овоз берган. Унинг қабул қилиниши учун камида 76 та овоз талаб этилганди. «Махсус давлат муҳофаза хизмати тўғрисида»ги қонунга ўзгартиришлар киритилади.
Амалдаги қонунчиликка кўра, Гуржистон президенти, бош вазири, шунингдек, парламент спикери ваколат муддати тугаганидан кейин яна бир йил давомида давлат муҳофазасидан фойдаланиши мумкин. Агар юқоридаги мансабдор шахслардан бирига бирор хавф таҳдид солаётган бўлса, давлат муҳофазаси муддати узайтирилади.
Гуржистоннинг ваколат муддати 29 декабрда якунланадиган амалдаги президенти Саломе Зурабишвили ўтган йили ҳукумат раҳбари билан келишмасдан бир нечта хориж сафарларини амалга оширган. Конституция Гуржистон президентига ташқи сиёсатда вакиллик функцияларини фақат ҳукумат розилиги билан амалга оширишга рухсат беради. Шу боис ҳукмрон «Гуржистон орзуси» партияси Конституциявий судга президент импичменти масаласида мурожаат қилган. Конституциявий суд Зурабишвилини лавозимидан четлаштириш таклифини қўллаб-қувватлаган, аммо ҳукмрон партия импичмент эълон қилиш учун етарлича овоз тўплай олмаган.
Аввалроқ Гуржистон бош вазири Ираклий Кобахидзе мамлакат парламенти декабр охирига қадар оммавий тадбирларга ниқобда ташриф буюришни тақиқлайдиган қонун қабул қилишини маълум қилганди.
Мавзуга оид
23:01 / 09.01.2025
Саломе Зурабишвили ҳамон ўзини Гуржистон президенти деб ҳисобламоқда
19:02 / 04.01.2025
Гуржистон ҳукумати норозилик намойишларида иштирок этган 25 кишини депортация қилади
00:25 / 02.01.2025
Гуржистонда муддатли ҳарбий хизматга чақирув тартиби ўзгарди
15:30 / 01.01.2025