“Газ иссиқ ўлкаларга учиб кетди” — метанга навбат кутаётганлар
Ўзбекистонга совуқ ҳаво кириб келгани ортидан ҳудудлардаги газ “заправка”лари фаолиятига чекловлар киритилди. Бунинг оқибатида газ тўлдириш шохобчаларида километрлаб навбатлар пайдо бўлди. Ҳайдовчилар автомобилига газ қуйиш учун 5-6 соатлаб кутишга мажбур бўлмоқда. Kun.uz мухбири ҳолат бўйича Фарғона аҳолиси фикрига қулоқ тутди.
Фарғона шаҳридаги метан-шохобчалар олдида ҳам бошқа ҳудудлардагидек турнақатор навбатлар юзага келган. Ҳайдовчиларнинг айтишича, ҳозир шохобча ҳудудига кириб олишнинг ўзи ҳақиқий бахт.
Аксарият ҳайдовчиларнинг машинаси метанда юришга мослашган. Бензин қиммат, сифатлисини топиш қийин. Kun.uz билан суҳбатда бўлган аҳоли вакилларидан бири метан “заправка”ларда айнан қайси вақтларда газ бўлиб, қачон бўлмаслиги ҳақида маълумот йўқлиги, бу эса одамларнинг вақтларини режалаштиришга йўл қўймаётганлигини айтиб, норозилик билдирди.
Расмийлар ҳолатни ҳавонинг кескин совиб кетиши натижасида газ қувурларида босим пасайиши сабабли табиий газ энг аввало аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларига етказиб берилиши билан изоҳламоқда.
Сарвар Зиёев, Kun.uz
Монтаж устаси: Сардор Мамиров
Мавзуга оид
21:05 / 22.12.2024
Қатар Европага газ етказиб беришни тўхтатиб қўйиш билан таҳдид қилди
13:29 / 22.12.2024
Самарқандда табиий газ ва электрдан қарздорликни йўқ қилиб бермоқчи бўлган ходимлар ушланди
22:57 / 21.12.2024
Фарғонадаги портлаш, Жиззахга янги ҳоким ва кадастрдан тадбиркорларга “қора хат” — ҳафта дайжести
15:57 / 21.12.2024