Ўзбекистон | 12:16 / 17.12.2024
711
1 дақиқада ўқилади

Маъмурий-ҳудудий бирликлар давлат реестрини юритиш тартиби тасдиқланди

Реестр Кадастр агентлиги томонидан юритилади.

Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон маъмурий-ҳудудий бирликлари давлат реестрини юритиш ва маъмурий-ҳудудий тузилиш масалалари бўйича комиссиялар фаолиятини ташкил этиш тартибларини белгилаш тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

Реестр қуйидаги маълумотларни ўз ичига олади:

  • маъмурий-ҳудудий бирликларнинг тоифалари ва номлари;
  • ҳудуд коди;
  • маъмурий-ҳудудий бирликларнинг маъмурий марказлари;
  • маъмурий-ҳудудий бирликларнинг тавсифлари ва картографик чизмалари;
  • маъмурий-ҳудудий бирликларни тузиш, тугатиш ва уларнинг чегараларини ўзгартириш, бўйсунувини ўзгартириш саналари;
  • доимий аҳоли сони ва бошқалар.

Реестр Кадастр агентлиги томонидан юритилади.

Ҳужжат билан:

  • Ўзбекистон маъмурий-ҳудудий бирликлари давлат реестрини юритиш тартиби тўғрисидаги низом; 
  • маъмурий-ҳудудий тузилиш масалалари бўйича республика комиссияси тўғрисидаги низом;
  • маъмурий-ҳудудий тузилиш масалалари бўйича ҳудудий комиссиялар тўғрисидаги намунавий низом тасдиқланди.

Мавзуга оид