Миср Ўзбекистонга гепатитга қарши дорилар етказишни қайта йўлга қўйди
Ушбу саккизинчи партиядаги ёрдам умумий 30 дона қутиларда 7200 дона дори воситаларини ўз ичига олади.
Ўзбекистон президентининг С гепатити касаллигини 100 фоиз даволаш бўйича ташаббуси ижроси доирасида 14 декабр куни Uzbekistan Airways авиакомпанияси Миср ҳукумати томонидан мамлакатимизга инсонпарварлик ёрдами сифатида ажратилган "С" гепатитига қарши дори воситасини Шарм ал-Шайхдан Тошкентга етказиш жараёнини қайта йўлга қўйди.
Ушбу саккизинчи партиядаги ёрдам умумий 30 дона қутиларда 7200 дона дори воситаларини ўз ичига олади.
Дори воситалари Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Вирусология илмий-текшириш институти томонидан шифоталаб беморларга тақсимланади.
Ўзбекистон элчихонаси хабарига кўра, Миср ҳукумати томонидан умумий қиймати 4,2 миллион АҚШ долларига тенг бўлган жами 800 минг дона (40 тоннага яқин) С ва В гепатитига қарши дори воситаларининг беғараз грант ёрдам сифатида Ўзбекистонга берилиши бўйича келишувга эришилган.
Ҳозирга қадар вазни 13,4 тонна, умумий қиймати 1461 минг долларга тенг бўлган мазкур дори воситалари мамлакатга босқичма-босқич юборилди.
Мавзуга оид
17:46
Мисрдан гепатитга қарши дорининг навбатдаги партияси олиб келинди
10:31 / 22.12.2024
Божхона постидан 9 ойлик чақалоғининг кийимларига дори яшириб ўтмоқчи бўлган аёл ушланди
15:25 / 05.12.2024
ИЖҚКД дорилар хариди қонунийлиги устидан қатъий назорат ўрнатади
22:48 / 03.12.2024