Паркентда шерлар ҳужуми оқибатида қоровул ҳалок бўлгани юзасидан жиноят иши қўзғатилди
Паркент туманидаги хусусий ҳайвонот боғида учта шер қафасдан чиқиб кетиб, қоровулни ғажиб ташлаган.
Тошкент вилояти Паркент туманидаги Lion park хусусий ҳайвонот боғида шер ҳужум қилган қоровул ҳалок бўлгани юзасидан жиноий иш қўзғатилди, деб хабар беради Бош прокуратура матбуот котиби.
Ҳаёт Шамсутдиновга кўра, жиноят иши Жиноят кодексининг 257-моддаси (меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини бузиш) билан малакаланган. Ҳужжатлар тергов ҳаракатларини олиб бориш учун ички ишлар органларига юборилган.
17 декабр куни Паркент туманидаги Лион парк хусусий ҳайвонот боғидаги бир қафасда сақланаётган учта шер қафасдан боғ ҳовлисига чиқиб кетган. Ҳовлидаги шерлар шу ерда қоровул бўлиб ишловчи 44 ёшли Ф.И.га ташланиб унга жароҳат етказган. Фуқаро олган тан жароҳати оқибатида вафот этган. У ҳайвонларни каттакка қайтармоқчи бўлган.
Иккита шер ухлатувчи дори воситалар қўлланган ҳолда катакка қайтарилган, биттаси эса маҳаллий овчи таклиф қилинган ҳолда отиб ўлдирилган.
Эслатиб ўтамиз, 2019 йилда Андижон шаҳри ва Хўжаобод тумани чегарасига жойлашган ҳайвонот боғида сақланган «Симба» лақабли шер ўзига емиш бераётган 45 ёшли қоровул Ҳ.А.нинг чап оёғи сон қисмидан тишлаб, кучли тан жароҳати етказган эди. Оқибатда жабрланувчи вафот этганди.
Мавзуга оид
16:25 / 17.12.2024
Паркентдаги ҳайвонот боғида шерлар қоровулни ўлдирди
23:30 / 29.09.2024
Нигерияда шер ҳайвонот боғи ходимини ғажиб ташлади
18:31 / 19.08.2024
Хоразмда ноқонуний сақланаётган шер ҳайвонот боғига топширилди
23:14 / 18.04.2022