Жаҳон | 13:30 / 27.12.2024
1387
2 дақиқада ўқилади

Бербок Гуржистоннинг ЕИга қабул қилиш жараёнини тўхтатишни таклиф этди

Тбилиси сиёсати «мамлакат Европа йўлида давом этишини истайдиган» кўпчилик гуржиларнинг манфаатларига мос келмайди, деб ҳисоблайди Германия ташқи ишлар вазири.

Германия ташқи ишлар вазири Анналена Бербок Европа Иттифоқига Гуржистоннинг ЕИга киришини расман тўхтатиб туриш масаласини муҳокама қилишни таклиф этди. «Гуржистон орзуси» ўзининг Европага қарши курси билан Гуржистоннинг Европа Иттифоқига қўшилиш жараёнини атайлаб музлатиб қўйди ва шу тариқа уни амалда тўхтатиб қўйди, энди Европа Иттифоқи «Гуржистон орзуси»нинг тобора кучайиб бораётган авторитар сиёсати туфайли Гуржистоннинг қўшилиш жараёнини расмий равишда тўхтатиб қўйишини ҳам муҳокама қилиши керак», дейилади Бербокнинг 26 декабр, пайшанба куни Германия ташқи ишлар вазирлиги сайтида чоп этилган баёнотида.

Вазирнинг таъкидлашича, 2023 йил декабрида Гуржистонга ЕИ аъзолигига номзод мақоми берилиши «ислоҳотлар бўйича аниқ ваъдалар» билан боғлиқ. «Аммо тараққиёт ўрнига биз хавотирли регрессияни кўрмоқдамиз», — дея таъкидлади Анналена Бербок. У Тбилиси сиёсати «мамлакат Европа йўлидан боришда давом этишини» истайдиган кўпчилик гуржилар манфаатларига мос келмаслигини таъкидлади.

Зурабишвили: Гуржистон президенти ва бош қўмондони бўлиб қоламан

«Мен 6 йил олдин қасамёд қилган конституцияга содиқман, Гуржистонга содиқ қоламан», деди Гуржистон президенти Саломе Зурабишвили 22 декабр куни давлат раҳбари қароргоҳи яқинидаги Орбелиани майдонидаги янги йил қишлоқчасида бўлиб ўтган митингда.

«Мен Гуржистон армиясига ва бугун бу ерга келган фахрийларга содиқ бўламан. Бундан ташқари, Гуржистонни ҳимоя қилаётган армиянинг ўзи ҳам Гуржистон армиясини яратган, жиҳозлаган, мустаҳкамлаган ҳамкорларга содиқдир. Мен бу ерда турган одамларга содиқман, ҳеч ким мени президент эмас деб ўйламасин», — дея унинг сўзларини келтиради «Грузия Online» онлайн нашри.

DW'нинг Тбилисидаги мухбири хабар беришича, Зурабишвилининг ушбу митингда нутқи пайтида унинг микрофонидан овоз йўқолиб қолган. 

Мавзуга оид