2024 йилда ўзбек сўмининг долларга нисбатан қиймати қандай ўзгарди?
Жорий йилда ўзбек сўмининг Америка валютасига нисбатан қадрсизланиши 4,47 фоизни ташкил этди.
2024 йилда ўзбек сўмининг АҚШ долларига нисбатан қадрсизланиши ўтган йилга нисбатан секинлашди. Марказий банк маълумотларига кўра, ўтган йилнинг охирида 1 АҚШ долларининг қиймати 12 минг 352 сўмни ташкил этган бўлса, жорий йил якунида бу кўрсаткич 12 минг 904 сўм бўлди. Йил давомида миллий валюта 552 сўм ёки 4,47 фоизга заифлашди.
Маълумот учун, сўм 2022 йилда 3,94 фоизга, 2023 йилда эса 9,7 фоизга қадрсизланганди.
2025 йил бюджет параметрларида доллар курси ўртача йиллик 13 250 сўмдан ҳисобланган. Бу кўрсаткич 2026 йил учун 13 725 сўм, 2027 йил учун 14 150 сўм бўлиши прогноз қилиняпти.
S&P халқаро рейтинг агентлигига кўра, ўзбек сўмининг долларга нисбатан ўртача курси кейинги йиллар давомида қуйидагича бўлиши мумкин.
- 2025 йилнинг охирида – 13 650 сўм;
- 2026 йилнинг охирида – 14 300 сўм;
- 2027 йилнинг охирида – 15 000 сўм.
Сўмнинг долларга нисбатан курсини аниқ прогноз қилиш жуда мураккаб, чунки бу кўплаб омилларга боғлиқ. Хусусан, Ўзбекистонда иқтисодий ўсиш яхши бўлса, сўмнинг долларга нисбатан қадрсизланиши секинлашади. Аксинча, мамлакатда инфляция даражаси ошиб кетса, сўмнинг қадри пасаяди. Ташқи савдода экспорт-импорт баланси ҳам миллий валюта қийматининг шаклланишида муҳим аҳамият касб этади.
Мавзуга оид
16:12 / 23.12.2024
Долларнинг расмий курси илк марта 12 900 сўмдан ошди
09:49 / 17.12.2024
Кейинги 3 йилда доллар курси қандай бўлади? – прогнозлар
16:38 / 14.12.2024
Долларнинг сўмга нисбатан расмий курси 12 890 сўмдан ошди
19:16 / 12.12.2024