Bloomberg: УҚК 2025 йилда Курск областини тарк этиши мумкин
Нашр манбалари ўз прогнозларини Украина Қуролли кучлари сафларида аскарларнинг етишмаслиги ва келажакда Ғарб қурол-яроғларини етказиб бериш борасидаги ноаниқлик билан изоҳламоқда. Уларнинг фикрича, бу Киевнинг сулҳ музокараларидаги позициясини заифлаштириши мумкин.
Украина бир неча ой ичида Россия Федерациясининг Курск областида қўлга киритган ҳудудларини йўқотиши мумкин, деб хабар берди Bloomberg 27 декабр, жума куни исмини ошкор қилишни истамаган бир неча АҚШ расмийларига таяниб. Нашрнинг эслатишича, Украина Қуролли кучлари шу йилнинг ёзида босиб олган ҳудуднинг ярми устидан назоратни аллақачон йўқотган. Унинг суҳбатдошлари бу Киевнинг Россия билан ўт очишни тўхтатиш бўйича эҳтимолий музокаралардаги позициясини заифлаштириши мумкинлигидан хавотирда.
Bloomberg манбаларига кўра, бунга Украина Қуролли кучлари сафларида аскарларнинг етишмаслиги ҳамда АҚШ ва бошқа иттифоқчилардан келажакда қурол-яроғ етказиб берилиши борасидаги ноаниқлик сабаб бўлган. Шунинг учун украиналик ҳарбийлар Курск областидаги ҳудудни баҳоргача ушлаб туриши мумкин, кейин эса чекинишга мажбур бўлади ёки қуршаб олиниш хавфи туғилади. Икки суҳбатдош Украина президенти Володимир Зеленский оғир йўқотишларга йўл қўймаслик учун минтақадан ўз вақтида чекинишга буйруқ беришига умид билдирди.
NYT: КХДР қўшинларини Россияга юбориш ғояси Пхеняндан чиққан
Шимолий Корея қўшинларини Украинага қарши урушда қатнашиш учун Россияга юбориш ғояси Москвадан эмас, Пхеняндан чиққан, деб ёзади The New York Times (NYT) 23 декабр куни ўз манбаларига таяниб. Унинг сўзларига кўра, бу ташаббус Москва ва Пхенян ўртасида стратегик шериклик тўғрисидаги битим имзолангандан сўнг дарҳол пайдо бўлмаган. «АҚШ разведка идоралари бу Россиянинг эмас, Шимолий Кореянинг ғояси деган хулосага келди, гарчи президент Владимир Путин буни тезда қабул қилган бўлсада», деб ёзади NYT.
Бироқ, материалда таъкидланганидек, Шимолий Корея «ёрдам» эвазига «дарҳол ҳеч нарса олмади» ва унинг раҳбари Ким Чен Ин ҳозирда Москвадан келажакда — технология, дипломатик ёрдам кўринишида миннатдорчиликка умид қилмоқда. Бу Ғарб билан қарама-қаршилик ва инқирозли вазиятларда РФнинг бошқа ҳаракатларини ҳам назарда тутади, дейди манбалар.
Мавзуга оид
20:38 / 21.12.2024
Курск областининг Рилск шаҳри ўққа тутилди
08:06 / 16.12.2024
УҚК Бош штаби: Курахово учун жанг давом этмоқда
14:15 / 26.11.2024
Бундесвер сўрови: ГФРда УҚКга қурол-яроғ берилишини қўллаб-қувватлаш кучаймоқда
08:30 / 02.11.2024