ЖССТ раҳбари Исроил зарбаси вақтида Яман аэропортида бўлган
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти бош директори Тедрос Гебрейесуснинг айтишича, унинг самолёти ҳусийчилар назорати остидаги Санодан ҳавога кўтарилмоқчи бўлганида, аэропорт Исроил армияси томонидан ҳужумга учраган. Экипаж аъзоси яраланган.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) бош директори Тедрос Гебрейесус Исроил армияси томонидан Яман пойтахти Сано шаҳридаги ҳусийчилар назоратидаги аэропортга зарба берилганда ўша ерда бўлган. Бу ҳақда Гебрейесус 26 декабр, пайшанба куни Х ижтимоий тармоғидаги аккаунтида маълум қилди.
"Биз Санода ҳавога кўтарилмоқчи бўлганимизда аэропорт ҳаво бомбардимонига учради. Самолётимиз экипаж аъзоларидан бири жароҳат олди. БМТ ва ЖССТдан ҳамкасбларимиз билан хавфсиз жойдамиз", деб ёзган ЖССТ раҳбари. У ҳужумда яқинлари ҳалок бўлган оилаларга ҳамдардлик билдирди. Оммавий ахборот воситаларига кўра, Исроил ҳужуми оқибатида 3 киши ҳалок бўлган, яна 11 киши яраланган.
Исроил мудофаа кучлари (ЦАҲАЛ)нинг маълум қилишича, Санодаги аэропортдан ташқари, иккита электр станцияси ва учта портга ҳужум қилинган. Айтилишича, улар «минтақага Эрон қуролларини контрабанда йўли билан олиб кириш ва Эроннинг юқори мартабали амалдорларини киритишда» фойдаланилган. Бу зарба, дейди Исроил ҳарбийлари, ҳусийчиларнинг яҳудий давлатига учувчисиз учоқлар ва ракеталар ёрдамида такрорий ҳужумларига жавобдир.
Исроил ҲҲК қўмондони Ямандаги ҳусийчиларга ҳужумларни кучайтириш билан таҳдид қилди
Исроил Эрон томонидан қўллаб-қувватланган Яманнинг «Ансоруллоҳ» ҳаракати (ҳусийчилар) позицияларига ҳужумларни кучайтиради. Бу ҳақда маҳаллий ОАВга Исроил ҳарбий-ҳаво кучлари қўмондони Томер Бар маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, Исроил авиацияси «керак бўлганда ҳаво ҳужумлари частотаси ва интенсивлигини оширишда давом этади».
Сўнгги кунларда Исроил ва ҳусийчилар ўртасидаги қарама-қаршилик авж олди. Яман ҳаракати Исроил марказига баллистик ракета билан ҳужум уюштиришга уринди. Исроил армияси маълумотларига кўра, ракета Исроил ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари томонидан тутиб олинган.
19 декабр куни Исроил ҳарбий-ҳаво кучлари Яман пойтахти Сано ва Ходайда шаҳрига ҳужум қилди. Ҳаво ҳужумларида камида 9 киши ҳалок бўлган.
Мавзуга оид
18:07 / 22.12.2024
FT: АҚШ Трамп президентлигининг биринчи кунида ЖССТдан чиқишини эълон қилиши мумкин
13:42 / 02.12.2024
Дунёда 800 миллиондан ортиқ одам диабетдан азоб чекади — тадқиқот
19:15 / 15.11.2024
ЖССТ: 2018 йилдан бери дунёда тиббиёт муассасаларига 7,4 мингдан ортиқ ҳужум уюштирилди
18:19 / 13.11.2024