Ўзбекистон | 12:17 / 28.12.2024
40643
3 дақиқада ўқилади

Келгуси ҳафта боши учун об-ҳаво прогнози эълон қилинди

Ўзгидромет 30-31 декабр ва 1 январ кунлари кутилаётган об-ҳаво бўйича маълумотни тақдим этди.

Фото: Kun.uz

Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилояти. Ҳаво бироз булутли бўлади, 30 декабрда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. 31 декабрда-1 январда ёғингарчилик кутилмайди. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 30 декабрда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 30 декабрда 0...-5, 31 декабрда-1 январда -3...-8, кундузи 0...+5 даража бўлади.

Бухоро ва Навоий вилояти. Ҳаво бироз булутли бўлади, 30 декабрда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. 31 декабрда-1 январда ёғингарчилик кутилмайди. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 30 декабрда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 30 декабрда 0...+5, 31 декабрда-1 январда -2...+3, кундузи 30-31 декабрда +5...+10, 1 январда +3...+8; Навоий вилоятининг шимолида кечаси 30 декабрда 0...-5, 31 декабрда-1 январда -3...-8, кундузи 0...+5 даража бўлади.

Тошкент вилояти. Ҳаво бироз булутли бўлади,. 30 декабрда баъзи жойларда ёмғир ёғади. 31 декабрда кечаси баъзи жойларда ёмғир ёғади, кундузи ёғингарчилик кутилмайди, 1 январда ёғингарчилик кутилмайди. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 30 декабрда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 30 декабрда кечаси 0...+5, кундузи +7...+12; 31 декабрда кечаси 0...+5, баъзи жойларда -2, кундузи +5...+10, 1 январда кечаси -2...+3, кундузи +5...+10 даража бўлади.

Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, 30 декабрда баъзи жойларда ёмғир ёғади. 31 декабрда-1 январда ёғингарчилик кутилмайди. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 30 декабрда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 30 декабрда кечаси 0...+5, кундузи +7...+12; 31 декабрда кечаси 0...+5, баъзи жойларда -2, кундузи +5...+10, 1 январда кечаси -2...+3, кундузи +5...+10 даража бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилояти. Ҳаво бироз булутли бўлади, 30 декабрда баъзи жойларда ёмғир ёғади. 31 декабрда-1 январда ёғингарчилик кутилмайди. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 30 декабрда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 0...+5, кундузи 30-31 декабрда +10...+15, 1 январда +7...+12 даража бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 30 декабрда 0...+5, кундузи +6...+11; 31 декабрда-1 январда кечаси -2...+3, кундузи +4...+9 даража бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ёғингарчилик бўлади. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Тошкент, Наманган вилоятларининг тоғли ҳудудларида қор кўчиш хавфи бор. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 30 декабрда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 30-31 декабрда кечаси 0...-5, кундузи +2...+7, 1 январда кечаси -3...-8, кундузи -2...+3 даража бўлади.

Мавзуга оид