Ўзбекистон | 19:36 / 28.12.2024
1297
1 дақиқада ўқилади

«Телекоммуникациялар тўғрисида»ги қонун қабул қилинди

Қонун телекоммуникациялар соҳасидаги муносабатларни тартибга солади.

Фото: Kun.uz

Қонунга кўра, Ўзбекистонда телекоммуникациялар тармоқлари оммавий ёки хусусий мулкда бўлиши мумкин.

Телекоммуникация тармоқларининг барча мулкдорлари тенг ҳуқуқларга эга бўлади ва қонунда кафолатланган ҳимоядан тенг фойдаланади.

Телекоммуникациялар тармоқлари белгиланган мақсадига кўра умумий фойдаланишдаги, идоравий ва ажратилган телекоммуникациялар тармоқларига бўлинади.

Алоқа линияси умумий фойдаланиш, идоравий, ажратилган, шу жумладан умумдавлат вазифаларини бажарувчи телекоммуникациялар тармоқларининг ажралмас қисмидир.

Рақамли технологиялар вазирлиги телекоммуникациялар соҳасидаги ваколатли давлат органидир.

Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича инспекция телекоммуникациялар соҳасида давлат назоратини амалга оширувчи органдир.

Умумий фойдаланишдаги телекоммуникациялар тармоқларининг операторлари ва провайдерлари барча фойдаланувчиларга белгиланган сифатга эга универсал хизматларни лицензия доирасида чекланмаган тарзда кўрсатади.

Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Мавзуга оид