Юридик шахсларга берилган имтиёзларни бухгалтерия ҳисобида акс эттириш тартиби белгиланди
“Юридик шахсларга солиқлар, божхона тўловлари ва йиғимлар бўйича берилган имтиёзларни бухгалтерия ҳисобида акс эттириш тартиби тўғрисидаги” низом Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди.
Низом юридик шахсларга солиқлар, божхона тўловлари ва йиғимлар бўйича берилган имтиёзларни бухгалтерия ҳисобида акс эттириш тартибини белгилайди.
Ташкилотларга солиқлар ва божхона имтиёзлари:
🔸 солиқлар ва божхона имтиёзлари берилиши натижасида бўшаган маблағларни аниқ мақсадларга йўналтириш шарти билан;
🔸бўшаган маблағларни аниқ мақсадларга йўналтириш шарти назарда тутилмаган ҳолда берилади.
Бўшаган маблағларни аниқ мақсадларга йўналтириш назарда тутилмаган солиқлар ва божхона имтиёзлари берилганда, ташкилот томонидан солиқлар, божхона тўловлари ва йиғимлар ҳисобланмайди ҳамда маҳсулот (товарлар, ишлар, хизматлар) ва бошқа мол-мулкнинг сотиш (харид) қийматига киритилмайди.
Солиқлар ва божхона имтиёзлари бўшаган маблағларни аниқ мақсадларга йўналтириш шарти билан берилганда, солиқлар, божхона тўловлари ва йиғимларни ҳисоблаш амалга оширилади.
Солиқ ва божхона имтиёзлари ҳар бир солиқ, божхона ва йиғим тури бўйича молиявий ҳисоботга изоҳларда ёритиб берилади.
Мавзуга оид
16:32 / 26.12.2024
Мобил алоқа хизматлари акциз солиғидан озод этилди
14:02 / 20.12.2024
Чет эл валютасидаги операцияларни бухгалтерия ҳисобида акс эттириш тартиби белгиланди
17:02 / 16.11.2024
Юқори барқарорлик рейтингига эга тадбиркорлик субъектлари рағбатлантирилади
21:11 / 02.10.2024