FT Россия ва Украина 2025 йилда тинчлик шартномаси тузишини прогноз қилмоқда
Financial Times Россия 2025 йилда санкциялар таҳдиди остида Украина билан тинчлик шартномаси тузишини прогноз қилмоқда. Газетага кўра, бунинг учун Доналд Трамп Киевни қўллаб-қувватлашни кучайтириши керак.
Россия 2025 йилда санкциялар таҳдиди остида Украина билан тинчлик шартномасини тузади. Бу ҳақда Financial Times (FT) газетасининг прогнозлар жамланмасида сўз боради. Газетанинг ҳисоблашича, АҚШнинг янги сайланган президенти Доналд Трамп бунга эришиш учун Киевга қўллаб-қувватловини кучайтириши керак бўлади.
FT’га кўра, Украина президенти Володимир Зеленский Россия томонидан эгалланган ҳудудлар устидан назоратга «айрим ерларни алмашиш ҳисобига юридик бўлмаса ҳам, фактик жиҳатдан» рози бўлади. Бунинг эвазига у АҚШ қўллаб-қувватловида Европа хавфсизлиги кафолатларини сўрайди ва Украинанинг НАТОга қўшилиши музатилади.
Россия президенти Владимир Путин жанговар ҳаракатларни тўхтатиш шарти сифатида Украина Қуролли кучларини ЛХР ва ДХР, шунингдек, Херсон ва Запороже вилоятларидан олиб чиқиб кетилишини талаб қилган. Шунингдек, у Украина НАТОга қўшилишдан воз кечишини талаб қилмоқда.
АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен 19 декабр куни Американинг MSNBC телеканалига берган интервюсида украиналиклар «жангни давом эттириш ёки музокаралар олиб бориш ва ўт очишни тўхтатишга уриниш бўйича фундаментал қарор қабул қилиши керак», деганди. Блинкеннинг сўзларига кўра, Қўшма Штатларнинг амалдаги раҳбарияти Киев ва АҚШ кейинги маъмуриятини 2025 йилда Кремл билан потенциал тинчлик музокараларини бошлаш учун энг яхши ҳолатга келтиришни мақсад қилган.
Мавзуга оид
23:14 / 03.01.2025
Жо Байденнинг рафиқаси Украина элчисидан 14 минг долларлик тўғноғич олгани маълум бўлди
21:45 / 03.01.2025
Apple суҳбатларни махфий тинглаш бўйича даъвони ҳал қилиш учун пул тўлайди
19:37 / 03.01.2025
«Трамп ҳал қилиши мумкин». Зеленский 2025 йилдан умидлари ва иккинчи муддати эҳтимоли ҳақида гапирди
18:32 / 03.01.2025