Ўзбекистон ва Покистон таҳлил марказлари ҳамкорлик қилишни бошлайди
Ўзбекистон элчиси Алишер Тўхтаев Покистоннинг Muslim Institute таҳлил маркази директори ўринбосари Асиф Танвир билан билан учрашди.
Мулоқот чоғида Ўзбекистон ва Покистон таҳлилий марказлари ўртасида ҳамкорликни йўлга қўйиш, қўшма тадқиқотлар ва тадбирларни ўтказиш масалаларини муҳокама қилинди.
Эксперт Ўзбекистон раҳбариятининг минтақавий боғлиқлик ташаббуси нафақат давлатлар ўртасида стратегик алоқаларни чуқурлаштириш учун муҳим, балки икки халқни қайта бирлаштирувчи умумий ҳаракатлар дастури бўлиб хизмат қилишини таъкидлади.
Шу жиҳатдан Muslim Institute Ўзбекистон таҳлил марказлари ва экспертлари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш, икки томонлама алоқаларни ривожлантиришга қаратилган истиқболли тадбирлар ва тадқиқотларни ташкил этишга қизиқиш билдирди.
Ўзбекистон "ақл марказлари" билан онлайн-учрашувлар, қўшма тадбирлар ва ўзаро ташрифларни ташкиллаштиришга келишиб олинди. Жумладан, Покистон томони 2025 йил март ойида Исломободда ўзаро муносабатларнинг устувор йўналишига бағишланган қўшма илмий-амалий семинар ўтказиш ташаббусини илгари сурди.
Мавзуга оид
21:23 / 28.12.2024
Покистон-Афғонистон чегарасида жанглар бошланди
17:10 / 25.12.2024
Покистон Афғонистондаги нишонларга ҳаводан зарба берди
00:15 / 22.12.2024
Покистонда Имрон Хоннинг 25 нафар тарафдорига ҳукм ўқилди
14:56 / 19.12.2024