Қозоғистон AZAL самолётининг қора қутиларини Бразилияга жўнатди
Қозоғистон ҳалокатга учраган Azerbaijan Airlines лайнерининг қора қутиларини Бразилияга жўнатди. Қозоғистон ҳукумат комиссияси терговнинг дастлабки натижаларини 30 кун ичида эълон қилади.
Azerbaijan Airlines самолётининг Оқтов яқинида қулаши сабабларини ўрганувчи комиссия Бразилияга жўнаб кетди. Бу ҳақда 30 декабр, душанба куни Қозоғистон Транспорт вазирлигининг Telegramʼдаги саҳифасида маълум қилинди.
Унга кўра, қора қутилар Бразилиянинг Авиация ҳодисаларини текшириш ва олдини олиш маркази (CENIPA)га етказилади.
Embraer Бразилия компаниясининг самолётидан олинган парвоз ёзувлари маълумотларни олиш учун Жанубий Америка давлатига юборилди, деб хабар қилди Reuters Бразилия ҳарбий-ҳаво кучлари баёнотига таяниб.
Бортда овоз ёзиш мосламаси ва парвоз маълумотларини ёзиш мосламасидан олинган маълумотлар Бразилия авиатадқиқотчиларининг лабораториясида қайта ишланади ва бу жараён Қозоғистон, Россия ва Озарбойжон вакиллари томонидан назорат қилинади. Бразилия ҳарбий-ҳаво кучларига кўра, ёзувлар 31 декабр куни етказилади.
Бразилия Оқтов яқинидаги ҳалокат юзасидан терговга қўшилди
Бразилия Озарбойжоннинг Embraer 190 самолёти ҳалокатини тергов қилишда иштирок этиш учун Қозоғистонга ўз ҳарбий-ҳаво кучларидан (ҲҲК) уч нафар терговчини жўнатди, деб хабар берди Бразилия ҳарбий-ҳаво кучлари вакиллари 26 декабр куни кечқурун Reuters агентлигига.
Reuters хабарига кўра, бразилиялик терговчилар Қозоғистон расмийлари томонидан соҳада «13-илова» юридик номи билан машҳур бўлган халқаро қоидалар асосида олиб борилаётган терговга «техник ёрдам кўрсатади».
Қозоғистоннинг Lada агентлиги хабар берганидек, Озарбойжон вакиллари, жумладан, Фуқаро авиацияси давлат агентлиги ва Azerbaijan Airlines (AZAL) делегатлари Оқтов яқинидаги самолёт ҳалокатини текшириш учун етиб келишди. Хабарда айтилишича, самолёт ишлаб чиқарувчи Embraer ва Бразилиянинг CENIPA авиаҳалокатларини текшириш ва олдини олиш маркази мутахассислари ҳам терговга қўшилган.
Мавзуга оид
19:24 / 03.01.2025
«Сиёсий андишаси билан ажралиб турмаган» — Тўқаев Назарбоев ҳақида
16:46 / 03.01.2025
Қозоғистонда юзлаб автомобиллар иштирокида йирик ЙТҲ содир бўлди
16:27 / 03.01.2025
Тўқаев: Давлат раҳбари – ёлланма давлат бошқарувчиси, «Тангрининг сояси» эмас
13:10 / 01.01.2025