Қозоғистонда юзлаб автомобиллар иштирокида йирик ЙТҲ содир бўлди
Остона-Шучинск магистрал йўлида кўплаб автомобиллар тўқнашди.
Қозоғистондаги Остона-Шучинск магистрал йўлининг Кўғом ва Қоратол қишлоқлари орасидаги қисмида юзлаб автомобиллар иштирокида йирик йўл-транспорт ҳодисаси юз берди.
Қайд қилинишича, ноқулай об-ҳаво шароити (совуқ ва кучли шамол) туфайли йўл эрталаб соат 7:20 да ёпилган. Тушга яқин йўлда қолиб кетган ҳайдовчиларга ёрдам бериш учун полиция ва махсус техника етиб келган. Шундан сўнг, машиналар карвони Шучинск томон ҳаракатланган. Ҳаракатланиш жараёнида машиналардан бири тезликни меъёридан оширган, оқибатда, юзлаб автомобиллар тўқнашган.
Қайд қилинишича, Темиртов яқинидаги Қарағанда шоссесида 800 га яқин автомобил тўпланиб қолган.
Полиция ҳайдовчиларни ноқулай об-ҳаво шароитида шаҳар ташқарисига чиқмасликка чақирмоқда.
Ҳозирча, қурбонлар ёки жабрланганлар ҳақида маълумот берилмади.
Мавзуга оид
20:25 / 05.01.2025
Қозоғистонда AZAL йўловчиларини қутқаришда иштирок этган 19 кишига давлат мукофотлари топширилди
17:13 / 05.01.2025
Қозоғистон Ўзбекистонга олиб чиқувчи янги темирйўлни 2027 йилда ишга туширмоқчи
10:01 / 05.01.2025
Навоийда Nexia уриб кетган эр-хотин вафот этди
21:48 / 04.01.2025