Эрон Саудия элчисини Эрон фуқаролари қатл этилгани муносабати билан ТИВга чақиртирди
Ташқи ишлар вазирлигида Саудия Арабистони элчисига Эроннинг «қатъий эътирози» билдирилган норозилик нотаси топширилди.
Эрон Ташқи ишлар вазирлиги Саудия Арабистонининг Теҳрондаги элчиси Абдуллоҳ бин Сауд ал-Аназийга наркотрафикда айбланган олти нафар эронликнинг қатл этилиши юзасидан норозилик билдирди.
Эроннинг расмий IRNA ахборот агентлигига кўра, Саудия Арабистонида олти нафар эронлик маҳбус қатл этилганидан сўнг, элчи ал-Аназий Эрон Ташқи ишлар вазирлигига чақирилиб, унга Эроннинг «қатъий эътирози» билдирилган норозилик нотаси топширилган.
Маълумотларга кўра, қатл этилган эронликлар аввалроқ Саудия Арабистони судлари томонидан наркотрафикда айбланиб, ўлим жазосига ҳукм қилинган.
Эрон Ташқи ишлар вазирлиги судланганларга консуллик ёрдами кўрсатиш ва жазо муддатини қисқартириш учун бир неча йиллардан буён саъй-ҳаракатлар кўриб келганини билдирди.
«Шунга қарамай, элчихонани олдиндан хабардор қилмасдан ўлим жазосини ижро этиш мутлақо номақбулдир ва халқаро ҳуқуқни, шу жумладан Консуллик муносабатлари тўғрисидаги Вена конвенциясини бузади», — дейилади ТИВ баёнотида.
Вазирликнинг таъкидлашича, элчи билан учрашувда бундай ҳаракатлар икки давлат ўртасидаги ҳуқуқий ҳамкорликнинг умумий амалиётига зид экани эслатилган.
Бундан ташқари, Эрон ТИВнинг юридик ва консуллик бўлими вакиллари муаммони ҳал қилиш учун Ар-Риёдга бориши хабар қилинган.
Мавзуга оид
22:25 / 02.01.2025
Саудия Арабистонида гиёҳванд моддалар контрабандасида айбланган олти нафар Эрон фуқароси қатл этилди
16:58 / 25.12.2024
Эронда WhatsApp ва Google Play блокдан чиқарилади
20:58 / 24.12.2024
Bloomberg: Россияга Эрон қуролларининг чорак қисмини бизнесмен Ҳусайн Шамҳаний етказиб бермоқда
18:07 / 24.12.2024