Ўзбекистон | 17:44 / 03.01.2025
20188
1 дақиқада ўқилади
Ғайрат Дўстов устидан апелляция судида унинг тоби қочгани сабаб танаффус эълон қилинди
Метан-шохобчадаги мурожаати ортидан майда безориликда айбланиб 26 декабр куни 15 суткага қамалган Damas ҳайдовчиси Ғайрат Дўстов устидан бугун, 3 январ куни апелляция суди бўлиб ўтмоқда.
Kun.uz мухбирининг Олий суд матбуот котиби Азиз Обидовга асосланиб хабар беришича, аввалига суд Дўстовнинг иштирокисиз бошланган, адвокатларнинг талабидан кейингина уни судга олиб келишган.
Лекин суд процессида жавобгарнинг тоби қочгани сабаб, судя ишни кўришда танаффус эълон қилди.
UPD. Орадан маълум вақт ўтиб, Дўстов ўзига келди ва суд жараёни давом эттирилмоқда.
Мавзуга оид
22:50 / 04.01.2025
Адолат сўраган Ғайрат Дўстов ва ваколати кенгайган ҳокимлар — ҳафта дайжести
00:30 / 04.01.2025
“Қонунлар билан адолатли иш юритилса, ҳар томонлама яхши бўларди” – Апелляция суди қандай ўтди?
20:31 / 03.01.2025
Ғайрат Дўстовга берилган қамоқ жазоси қисқартирилди. У суд залидан озод этилди
20:03 / 01.01.2025