Ғайрат Дўстовга берилган қамоқ жазоси қисқартирилди. У суд залидан озод этилди
Метан-шохобчалар ёпилишидан шикоят қилиб, 15 суткага қамалган фуқаро Ғайрат Дўстов ва унинг адвокатларининг апелляция аризаси қисман қаноатлантирилди.
3 январ куни жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди Дўстовга берилган 15 суткалик маъмурий қамоқ жазосини 8 суткагача қисқартирди ва ушбу муддат ўтаб бўлингани учун у суд залида озод этилди, дея хабар бермоқда Kun.uz мухбири.
Ғайрат Дўстов 23 декабрда Тошкент шаҳри Бектемир туманидаги Олтинтопган кўчаси, 2-уйда жойлашган “Моротранс” МЧЖга қарашли газ қуйиш шохобчасида навбат кутиб, навбати яқин қолганда шохобча ёпилганидан норози бўлган ва шу вақтда айтган гаплари интернетда тарқалган эди.
Шундан кейин у 25 декабр куни қўлга олиниб, 26 декабрда Бектемир туман суди томонидан майда безорилик моддаси билан 15 сутка маъмурий қамоқ жазосига тортилган.
Дўстовнинг 3 январ кунги апелляция судида айтишича, у дастлабки суд қароридан кейин “Панелний”да фақат 1 кеча сақланган, кейин пойтахт ИИББга олиб борилган.
Судя Фарруҳ Маҳмудов раислигидаги апелляция суди дастлаб жавобгарнинг иштирокисиз бошланган эди, аммо адвокатларнинг талабига асосан, Ғайрат Дўстов судга олиб келинди. Суд жараёнида унинг тоби қочгани сабаб, ишни кўришда бироз вақт танаффус бўлди. Дўстов ўзига келгач, суд жараёни давом эттирилди.
Мавзуга оид
22:50 / 04.01.2025
Адолат сўраган Ғайрат Дўстов ва ваколати кенгайган ҳокимлар — ҳафта дайжести
00:30 / 04.01.2025
“Қонунлар билан адолатли иш юритилса, ҳар томонлама яхши бўларди” – Апелляция суди қандай ўтди?
17:44 / 03.01.2025
Ғайрат Дўстов устидан апелляция судида унинг тоби қочгани сабаб танаффус эълон қилинди
20:03 / 01.01.2025