Ўзбекистон | 11:03 / 04.01.2025
64065
3 дақиқада ўқилади

Келгуси ҳафта бошида кутилаётган об-ҳаво маълум қилинди

Синоптиклар 6-8 январ кунлари кутилаётган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

Фото: Kun.uz

Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилояти. Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди, Айрим жойларга туман тушиши мумкин.. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 7 январда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучаяди. Ҳарорат 6 январда кечаси 0...-5, кундузи +3...+8, 7 январда кечаси 0...-5, кундузи 0...+5, 8 январда кечаси -5...-10, кундузи -3...+2 даража бўлади.

Бухоро ва Навоий вилояти. Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 7-8 январда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучаяди. Ҳарорат 6 январда кечаси -2...+3, кундузи +7...+12, 7 январда кечаси -2...+3, кундузи +5...+10, 8 январда кечаси 0...-5, кундузи -2...+3; Навоий вилоятининг шимолида 6 январда кечаси 0...-5, кундузи +3...+8, 7 январда кечаси 0...-5, кундузи 0...+5, 8 январда кечаси -5...-10, кундузи -3...+2 даража бўлади.

Тошкент вилояти. Ҳаво бироз булутли бўлади, 6 январда ёғингарчилик кутилмайди. 7 январда кечга томон баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин. 8 январь кечаси ва эрталаб баъзи жойларга қор ёғиши мумкин. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 7-8 январда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучаяди. Ҳарорат кечаси 6-7 январда кечаси -3...+2, кундузи +5...+10, 8 январда кечаси ва кундузи -3...+2 даража бўлади.

Сирдарё, Жиззах, Самарқанд вилоятлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, 6-7 январда ёғингарчилик кутилмайди. 8 январь кечаси ва эрталаб қор ёғиши мумкин. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 7-8 январда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучаяди. Ҳарорат кечаси 6-7 январда -3...+2, кундузи +5...+10, 8 январда кечаси ва кундузи -3...+2 даража бўлади.

Қашқадарё, Сурхондарё вилояти. Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси -2...+3, кундузи 6-7 январда +7...+12, 8 январда +5...+10 даража бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, 6 январда кечаси ва эрталаб баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин. 7-8 январда ёғингарчилик кутилмайди. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 8 январда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучаяди. Ҳарорат кечаси 0...-5, кундузи 6 январда +2...+7, 7-8 январда +4...+9 даража бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Баъзи  жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 7-8 январда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучаяди. Ҳарорат кечаси 6 январда кечаси -5...-10, кундузи -3...+2, 7 январда кечаси -3...-8, кундузи 0...+5, 8 январда кечаси -5...-10, кундузи -2...-7 даража бўлади.

Мавзуга оид