7 январ куни қандай об-ҳаво бўлиши кутилмоқда?
Ўзгидромет 7 январ, сешанба куни кузатиладиган об-ҳаво тўғрисида маълумот берди.
Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлади, кечга томон ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 3–8 метр/сония тезликда эсади, 10–12 метр/сониягача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси –1...–3, кундузи +6...+8 даража бўлади.
Қорақалпоғистон Республикасида ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда кечаси ва эрталаб ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7–12 метр/сония тезликда эсади, баъзи жойларда 13–18 метр/сониягача кучаяди, айрим жойларда 20–23 метр/сониягача етиши мумкин. Ҳарорат кечаси 0...–5, кундузи –3...+2 даража бўлади.
Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7–12 метр/сония тезликда эсади, баъзи жойларда 13–18 метр/сониягача кучаяди, айрим жойларда 20–23 метр/сониягача етиши мумкин. Ҳарорат кечаси 0...–5, кундузи –3...+2 даража бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7–12 метр/сония тезликда эсади, баъзи жойларда 13–18 метр/сониягача кучаяди, айрим жойларда 20–23 метр/сониягача етиши мумкин. Ҳарорат кечаси 0...–5, кундузи +3...+8 даража бўлади.
Тошкент, Сирдарё, Самарқанд ва Жиззах вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, куннинг иккинчи ярмида ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7–12 метр/сония тезликда эсади, баъзи жойларда 13–18 метр/сониягача кучаяди, айрим жойларда 20–23 м/с гача етиши мумкин. Ҳарорат кечаси 0...+5, кундузи +3...+8 даража бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7–12 метр/сония тезликда эсади, баъзи жойларда 13–18 метр/сониягача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +1...+6, кундузи +5...+10 даража бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 5–10 метр/сония тезликда эсади. Ҳарорат кечаси –3...+2, кундузи +4...+9 даража бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, вақти–вақти билан қор ёғади, баъзи жойларда кучли бўлиши мумкин. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7–12 метр/сония тезликда эсади, баъзи жойларда 13–18 метр/сониягача кучаяди. Ҳарорат кечаси –2...–7, кундузи 0...+5 даража бўлади.