FT: Тайваннинг сувости алоқа кабелига шикаст етказилди
Тайван шимоли-шарқидаги порт яқинида сувости алоқа кабели узилди. Орол содир бўлган воқеани Хитой билан боғламоқда ва ҳолатни тергов қилишда Жанубий Кореядан ёрдам сўради.
Shunxing39 юк кемаси Тайван шимоли-шарқида жойлашган Цзилун порти яқиндаги сувости алоқа кабелини узиб юборган бўлиши мумкин, деб хабар бермоқда Financial Times.
Қайд этилишича, кема Камерун байроғи остида сузган, аммо Тайван ҳукуматининг маълум қилишича, у Jie Yang Trading Limited компаниясига тегишли. Маълумотларга кўра, Ҳонконгда рўйхатдан ўтган ушбу компания директори Хитой фуқароси ҳисобланади.
Тайваннинг Chunghwa Telecom алоқа операторига кўра, узилиш рўй берганидан кейин рақамли маълумотлар зудлик билан бошқа халқаро сувости кабеллари орқали йўналтирилган.
Chunghwa Telecom вакиллари ва Тайван ҳукумати шикаст етказилган инфратузилма Trans-Pacific Express тизимнинг бири қисми экани, кабел эса Тайванни АҚШнинг ғарбий соҳиллари билан боғлаб туришини билдирган.
«Капитанни сўроқ қила олмаганимиз боис Жанубий Корея ҳукуматидан кеманинг кейинги манзилида тергов ўтказишда ёрдам беришларини сўрадик», — дейди Тайван соҳилни қўриқлаш хизмати вакили. Миллий хавфсизлик хизмати ходимининг қўшимча қилишича, кема яқин кунларда Жанубий Кореянинг Пусан портига етиб бориши керак.
Масъулларга кўра, кемани автоматик аниқлаш тизими ва сунъий йўлдош маълумотлари Shunxing39 кабел узилган жойдан лангарини судраб ўтганини кўрсатган.
Эслатиб ўтамиз, декабр охирларида финландиялик терговчилар Болтиқ денгизи тубида Эстония ва Финландия ўртасидаги Estlink 2 электр узатиш линияси шикастланган жойда «ўнлаб километр» из қолдирилганини аниқлаган эди.
Мавзуга оид
20:35 / 21.12.2024
Байден Тайванга 570 млн долларлик ҳарбий ёрдам кўрсатишни буюрди
15:12 / 13.12.2024
Тайван армияси ўз танкларни дронлардан ҳимоя қилишнинг янги усулини кўрсатди
21:06 / 09.12.2024
Тайван Хитой фаоллиги сабаб ўз армиясини жанговар шай ҳолатга келтирди
22:57 / 05.12.2024