Қорақалпоғистон Республикасига Иқтисодиёт ва молия вазири тайинланди
Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазири лавозимида Эрлепесов Нуруллан Умирзакович иш бошлади.
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг иккинчи сессиясида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари - иқтисодиёт ва молия вазири лавозимига Эрлепесов Нуруллан Умирзакович тайинланди.
Шу муносабат билан бугун Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги биносида тайинловга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Унда Жўқорғи Кенгесининг Бюджет, иқтисодий ислоҳотлар, инвестициялар ва инновация масалалари қўмитаси раиси Сейтназаров Бердибек сўзга чиқиб, йиғилганларга янги вазирни таништирди.
Нуруллан Ерлепесов 1971 йилда Нукус шаҳрида туғилган. У дастлаб Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институтини тамомлаган, 2010 йилда эса Қорақалпоқ давлат университетининнг сиртқи бўлимини тугатган. Мутахассислиги: иқтисодчи, молиячи.
Мавзуга оид
08:20 / 21.12.2024
Қорақалпоғистонда энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари фош этилди
16:13 / 20.12.2024
Йигирмага яқин болани 1,5 минг км масофага ташиётган учта Damas ушланди
11:31 / 27.11.2024
Қорақалпоғистонда 3 бош Бухоро буғусини ўлдирган шахс 3,3 млрд сўмлик зарар етказди
17:03 / 16.11.2024