Ўзбекистон | 21:08 / 09.01.2025
1135
2 дақиқада ўқилади

Ғайрат Фозилов Люксембург валиаҳд Буюк герцогига ишонч ёрлиқларини топширди

Ғайрат Фозилов Ўзбекистоннинг Белгиядаги, шунингдек, ўриндошлик асосида Нидерландия ва Люксембургдаги элчиси, Европа Иттифоқи ва НАТО ҳузуридаги ваколатхоналари раҳбари ҳисобланади.

Фото: dunyo.info

7 январ куни Ўзбекистон элчиси Ғайрат Фозилов (қароргоҳи Брюссел шаҳрида) валиаҳд Буюк герцоги Гийом (Вилгелм)га ишонч ёрлиқларини топширди.

Қайд этилишича, маросим доирасида бўлиб ўтган суҳбатда валиаҳд Буюк герцог Ўзбекистон билан муносабатларни ривожлантиришдан манфаатдор эканини билдирган. Мулоқот чоғида, шунингдек, икки томонлама муносабатларни ривожлантириш истиқболлари атрофлича муҳокама қилинган.

Суҳбат сўнгида Люксембург валиаҳд Буюк герцоги Ўзбекистон элчисини масъулиятли лавозимга тайинлангани билан табриклаб, унинг икки мамлакат ўртасида ҳамкорликни чуқурлаштиришга қаратилган фаолиятини қўллаб-қувватлашга тайёрлигини билдирган.

Ғайрат Фозилов Ўзбекистоннинг Белгиядаги, шунингдек, ўриндошлик асосида Нидерландия ва Люксембургдаги (қароргоҳи Брюссел шаҳрида) элчиси, Европа Иттифоқи ва НАТО ҳузуридаги ваколатхоналари раҳбари ҳисобланади. 2023 йил 5 декабрда дипломатик миссиясини бажариш учун Брюсселга етиб келган.

Белгияга тайинланишидан олдин у 2015-2017 ва 2021–2023 йилларда Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари лавозимида ишлаган. 2024 йил 7 феврал куни Фозилов Белгия қироли Филиппга, 14 ноябр куни эса Европа кенгаши президенти Шарл Мишелга ишонч ёрлиқларини топширган эди.

 

Мавзуга оид