Электротехника саноатида айрим корхоналарга янги солиқ имтиёзлари берилиши мумкин
Маҳаллийлаштирилган электротехника маҳсулотлари сотилиши учун вазирлик ва саноат тармоқлари кесимида 15 триллион сўмлик кафолатли бозор ташкил қилинади. Ижтимоий объектлар учун қайта тикланувчи энергия қурилмаларини маҳаллий ишлаб чиқарувчилардан харид қилиш тартиби ишлаб чиқилмоқда.
Президент Шавкат Мирзиёев 11 январь куни электротехника соҳасидаги натижалар ва галдаги вазифаларга оид тақдимот билан танишди.
Расмий релизга кўра, бу соҳанинг саноатдаги улуши 3,5 фоиз, товарлар экспортида 10 фоизни ташкил этади. Ўтган йили 31 триллион сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилган, 1 миллиард 300 миллион доллар экспорт қилинган.
Тақдимотда “Ўзэлтехсаноат” уюшмаси раиси бу йил ҳудудларда 4 миллиард долларлик 290 та янги лойиҳани бошлаб, 600 миллион доллар инвестиция ўзлаштириш, мисни қайта ишлаш даражасини 75 фоизга етказиш режаларини айтди.
Энди тадбиркорларга технопарклар ҳудудида тайёр бино қуриб, электротехника ва турдош соҳа корхоналарига сотишга рухсат бериш мўлжалланмоқда. Юқори технологияли ишлаб чиқаришни йўлга қўйган тадбиркорларни уч йил муддатга фойда ва мол-мулк солиғидан озод қилиш таклиф этилмоқда.
Маҳсулотлар сотилиши учун вазирлик ва саноат тармоқлари кесимида 15 триллион сўмлик кафолатли бозор ҳам ташкил қилинади. Ижтимоий объектлар учун қайта тикланувчи энергия қурилмаларини маҳаллий корхоналардан харид қилиш тартиби ишлаб чиқилмоқда.
Экспортни йилига 3 миллиард долларга, ишлаб чиқариш ҳажмини 50 триллион сўмга етказиш имконияти бор, деб ҳисобламоқда мутасаддилар.
Мавзуга оид
16:06 / 09.01.2025
Ғишт ишлаб чиқаришда солиқ ставкаси оширилади
12:11 / 08.01.2025
2024 йилда солиқ тушумлари қарийб 200 трлн сўмга етди
14:43 / 04.01.2025
2025 йил учун ижара ҳақининг янги минимал ставкалари белгиланди
18:00 / 05.12.2024