Олаф Шолц Германия канцлери лавозимига номзод бўлди
Навбатдан ташқари парламент сайловида Шолц Социал-демократик партиясидан номзод сифатида иштирок этади.
Германия Социал-демократик партияси (SPD) канцлер Олаф Шолцни ҳукумат раҳбари лавозимига янги муддатга номзод сифатида расман маъқуллади.
Die Welt хабарига кўра, SPD қурултойида Олаф Шолц сайловолди нутқ билан чиқди. 600 нафар делегат унинг нутқини 6 дақиқалик қарсаклар билан қутлади. Ўз нутқида Шолц Германия «йўллар кесишмасида» эканини айтиб, Украинадаги можаро ва ўнг партияларнинг кучайишини ҳам тилга олди.
Энди ҳукумат раҳбари лавозимига амалдаги канцлер - социал-демократ Олаф Шолцдан ташқари, Христиан-демократик иттифоқ (CDU) партияси раиси Фридрих Мерц, Германия иқтисодиёт вазири Роберт Габек (Яшиллар партияси) ва Германия учун алтернатива партиясидан Бундестаг депутати Алиса Вайдел даъвогарлик қилмоқда.
Сўнгги сўров натижаларига кўра, энг юқори рейтинг CDU раиси Фридрих Мерцга тегишли. Олаф Шолцнинг ҳам, ҳукмрон коалициянинг ҳам машҳурлиги кескин тушиб кетганига қарамай, бу унинг яна номзод сифатида кўрсатилишига тўсқинлик қилмади.
Германияда навбатдан ташқари парламент сайлови 23 феврал куни бўлиб ўтади.
Мавзуга оид
16:00 / 10.01.2025
Руминияда май ойида такрорий президентлик сайловлари бўлиб ўтади
11:13 / 10.01.2025
Германия шошилинч равишда Украинага бошқариладиган ракеталарни топширади
10:02 / 10.01.2025
Сўров: Германиядаги сайловларда миграция ва иқтисодиёт асосий мавзуга айланди
09:11 / 10.01.2025