Жамият | 13:24
1751
1 дақиқада ўқилади

Тошкент вилоятида Mazda машинаси ёниб кетди

Ҳодисада ҳеч ким ҳалок бўлмаган ва тан жароҳатлари олмаган. Фақат машина жиддий шикастланган.

Фото: Видеодан кадр

Тошкент вилояти Янгийўл туманида автотранспорт воситаси ёниб кетди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Ҳодиса 2024 йил 10 январ куни соат 10:30 ларда содир бўлган. Янгийўл тумани худудидан ўтувчи М-39 “Тошкент-Термиз” халқаро автомобил йўлида ҳаракатланиб кетаётган 34 ёшли ҳайдовчи бошқарувидаги “Мазда 6” русумли машинада ёнғин келиб чиққан.

Ёнғин оқибатида ҳаракат иштирокчиларининг соғлиғига зиён етмаган. Фақат транспорт воситаси техник шикастланган ва унинг салони ҳамда двигатели ёниб кетган.

Қайд этилишича, ҳозирда ҳолат юзасидан Янгийўл тумани ФВВ томонидан суриштирув ишлари амалга оширилмоқда.

Мавзуга оид