Жамият | 15:00
1146
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда коммунал тўловларни ўзлаштирган МЧЖ раҳбарларига жиноят иши қўзғатилди

Ҳозирда тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Тошкент шаҳри Яшнобод туманида аҳолидан коммунал хизматлари учун келиб тушган маблағларни ўзлаштирган МЧЖ масъул шахслари аниқланган. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги департамент хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, департаментнинг Яшнобод тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “V.E.” МЧЖ масъул шахслари ва бошқалар ўзаро тил бириктириб, кўп қаватли уйларда яшовчи аҳолидан коммунал хизматлари учун келиб тушган 264,7 млн сўмни МЧЖ ҳисобрақамига кирим қилмасдан, шахсий эҳтиёжлари учун ишлатиб юборгани аниқланган.

Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Мавзуга оид