Жамият | 16:11
2031
2 дақиқада ўқилади

Водий Швейцарияси – Шоҳимардонга саёҳат | “Манзил”

Шоҳимардон – атрофи тўлиқ Қирғизистон ҳудуди билан ўралган Ўзбекистоннинг эксклави. Фарғона вилояти таркибига киради. Тоғлар бағридаги қишлоқ бетакрор табиати ва одамларининг яшаш тарзи билан ажралиб туради. “Манзил” лойиҳаси тарихий ва маданий аҳамияти билан машҳур Шоҳимардонга саёҳат қилди.

Бу ҳудуд денгиз сатҳидан тахминан 1550–1700 метр баландликда жойлашган. Қишлоқ аҳолиси асосан ўзбеклар ва қирғизлардан иборат. Атроф тоғлар билан ўралган бўлиб, яқин масофадан Сўх дарёси оқиб ўтади.

Шоҳимардонга етиб бориш учун Фарғона шаҳридан тахминан 55-60 км йўл босиш керак. Шоҳимардон ям-яшил ўрмонлари, тоғ дарёлари ва шаффоф кўли билан машҳур.

Кўк-Кўл – Шоҳимардоннинг асосий диққатга сазовор жойларидан бири. Ёз мавсумида бу ерга дам олиш ва тоғ саёҳатлари учун кўп сайёҳ келади.

Шоҳимардон номи арабча “Шоҳ ва фидо” деган маънони англатади. Шоҳимардонда ёзги кунлар илиқ ва салқин бўлади, қиш эса совуқ ва қорли. Шу сабаб бу жой асосан ёзда дам олиш учун энг қулай. Биз эса уни қишда қандай бўлиши ва дам олиш учун шароитлар бор-йўқлигига қизиқдик. Таассуротларимиз – саёҳатномамизда.

Тоҳиржон Турсунов,
Kun.uz'нинг “Манзил” лойиҳаси учун

Кўрсатув Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги билан ҳамкорликда тайёрланди.

Мавзуга оид