Қозоғистон Шимолий Орол денгизи суви ҳажмини 42 фоизга оширди
Мамлакат Шимолий Орол денгизи сувини сақлаш ҳажми ва самарадорлигини ошириш, сув ресурсларини бошқаришни такомиллаштириш, балиқчилик ва экотуризмни ривожлантириш, ҳудуднинг экологик ҳолатини яхшилаш бўйича муҳим чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқди.
Шимолий Орол денгизини сақлаш лойиҳасининг биринчи босқичи якунларига кўра, денгиздаги сув ҳажми 42 фоизга ошиб, 27 миллиард куб метрга етди. Денгиз сувининг шўрлиги қарийб тўрт баробар камайди, йиллик балиқ овлаш ҳажми 8 минг тоннага етди. Бу ҳақда Қозоғистон Сув ресурслари ва ирригация вазири Нуржан Нуржигитов маълум қилди.
Қайд қилинишича, Қозоғистон президенти топшириғи билан Сув ресурслари ва ирригация вазирлиги томонидан «Орол денгизининг шимолий қисмини ҳудудий ривожлантириш ва тиклаш» лойиҳаси ишлаб чиқилмоқда. Лойиҳа 3 та асосий йўналишни ўз ичига олади. Хусусан, Шимолий Орол денгизи сувини сақлаш ҳажми ва самарадорлигини ошириш, сув ресурсларини бошқаришни такомиллаштириш, балиқчилик ва экотуризмни ривожлантириш, ҳудуднинг экологик ҳолатини яхшилаш бўйича муҳим чора-тадбирлар режалаштирилган.
Сув ресурслари ва ирригация вазирлиги 2024 йилда Орол денгизига қарийб 2,6 миллиард куб метр сув жўнатган эди. Суғориш даврида рекорд ҳажмдаги 1 миллиард куб метр сув оқизилди. Бу Сирдарё сувини оқилона тақсимлаш ва сақлаш натижасида амалга оширилди. Таққослаш учун, 2022 йилда Орол денгизига бор-йўғи 816 миллион куб метр сув оқизилган.
«Бу натижалар кейинги икки йил давомида амалга оширилган тизимли ишлар самарасидир. Биз қўшни давлатлар билан сувни тежаш ва трансчегаравий дарёларда сув ресурсларини адолатли тақсимлаш бўйича ўзаро англашувга эришиш бўйича аниқ қадамлар қўйдик. Биз бундай музокараларни келгусида ҳам давом эттирамиз ва муҳим сув ҳавзаларининг барқарор даражасини сақлаб қолиш учун барча имкониятларимизни ишга соламиз. Орол денгизини тиклашга қаратилган лойиҳа, биринчи навбатда, ҳудуднинг экологик ҳолатини яхшилаш, балиқчилик ва туризмни ривожлантириш, аҳоли фаровонлигини оширишга қаратилган», деди Сув ресурслари ва ирригация вазири Нуржан Нуржигитов.
Эслатиб ўтамиз, 1989 йилда Орол денгизи қуриши оқибатида иккита сув ҳавзасига – Шимолий ва Жанубий Оролга ажралиб кетган эди. Шимолий Орол – Қозоғистон ҳудудида жойлашган. Жанубий Орол — Ўзбекистон томонда.
Мавзуга оид
16:22 / 13.01.2025
Ўзбекистон Қозоғистон донининг асосий харидори бўлиб турибди
20:55 / 11.01.2025
Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида янги темирйўл қатнови йўлга қўйилиши мумкин
16:56 / 10.01.2025
Қозоғистон Ўзбекистон билан чегарадаги назорат-ўтказиш пунктларини янгилайди
16:29 / 10.01.2025