Ўзбекистон Қозоғистон донининг асосий харидори бўлиб турибди
2024 йилда Қозоғистон темир йўллари орқали Ўзбекистонга 3,3 миллион тонна ғалла етказилди.
Қозоғистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги дон қайси давлатларга экспорт қилинаётгани ҳақида маълумот берди.
Orda хабарига кўра, 2024 йилда Қозоғистон темир йўллари орқали хорижга 8,1 миллион тонна ғалла жўнатилган. Асосий харидорлар қуйидагилар:
- Ўзбекистон — 3,3 миллион тонна;
- Хитой — 1,7 миллион тонна;
- Тожикистон — 1,2 миллион тонна (ўтган йили бу мамлакатга экспорт 20 фоизга ошган).
Шу билан бирга, Эрон ва Озарбойжонга дон етказиб бериш ҳам тикланган.
«Бозор тикланганидан кейин Эронга дон етказиб бериш ҳажми икки бараварга ошиб, 526 минг тоннага, Озарбойжонга эса 1,8 баробарга ошиб, 211 минг тоннага етди», дейилади хабарда. Қирғизистонга дон етказиб бериш ҳажми 1,9 баробар ошиб, 140 минг тоннани ташкил қилган.
2024 йил Қозоғистонда ғалладан рекорд даражада 26,5 млн тонна ҳосил олинди, шундан 3,9 миллион тоннаси бошқа мамлакатларга сотилган. Бу 2023 йилга нисбатан 57 фоизга кўпдир.
Мавзуга оид
18:15
Суриянинг янги ҳукумати хорижий маҳсулотлар импортига рухсат берди
17:34
Қозоғистон Шимолий Орол денгизи суви ҳажмини 42 фоизга оширди
23:19 / 11.01.2025
Янги чеклов Ўзбекистонга автомобил олиб киришни 4 баробаргача қисқартириши мумкин. Қандай қилиб?
20:55 / 11.01.2025