Суриянинг янги ҳукумати хорижий маҳсулотлар импортига рухсат берди
Башар Асад бошқаруви даврида маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш мақсадида қатор чет эл товарларига юқори бож қўлланган ёки уларни олиб кириш бутунлай тақиқланган эди. Хусусан, бир дона iPhone учун 900 долларгача бож тўлашга тўғри келган.
Сурияда Башар Асад режими ағдарилганидан кейин янги ҳукумат мамлакатга чет эл маҳсулотлари импортига қўйилган тақиқни бекор қилди, деб хабар бермоқда Financial Times.
Қайд этилишича, Сурия дўконлари пештахталарида Pepsi, Pringles чипслари, Twix ва Snickers ширинликлари, Heinz кетчуп, Ливан бананлари пайдо бўлган.
Башар Асад бошқаруви даврида маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш мақсадида, шунингдек, 2013 йилда фуқаролик уруши бошланганидан кейин Сурияга қарши жорий этилган халқаро санкциялар туфайли хориж валютаси етишмаслиги ҳисобига чет эл товарларини олиб кириш қийин ёки умуман имконсиз эди. Кўплаб хорижий маҳсулотлар Сурияда Ливан компаниялари билан биргаликда ташкил этилган қўшма корхоналар ёки бошқа номлар остида ишлаб чиқарилган.
Бундан ташқари, Башар Асад бошқаруви даврида бюджетга тушумларни ошириш учун айрим импорт товарларига юқори божлар жорий этилган. Масалан, ўтган йилда бир дона янги iPhone учун жорий этилган бож қиймати 900 долларгача бўлган.
Маълум қилинишича, охирги вақтларда кўплаб импорт товарлари қўшни Туркия ва Ливандан контрабанда йўли билан олиб кирилиб, Сурия «қора бозори»да сотилган, бу билан шуғулланган савдогарларга нисбатан эса жарима ва бошқа турдаги жазолар қўлланган.
Аввалроқ Сурия пойтахти Дамашқдаги аэропорт, Баас партияси режими ағдарилганидан кейин биринчи марта халқаро қатновларни тиклагани тўғрисида хабар берилганди.
Мавзуга оид
16:22 / 13.01.2025
Ўзбекистон Қозоғистон донининг асосий харидори бўлиб турибди
23:19 / 11.01.2025
Янги чеклов Ўзбекистонга автомобил олиб киришни 4 баробаргача қисқартириши мумкин. Қандай қилиб?
19:47 / 11.01.2025
2024 йилда Ўзбекистонга электр ва гибрид автомобиллар импорти бензинли автомобилларга қараганда кўпроқ бўлди
19:19 / 11.01.2025