Руминлар президентлик сайловлари натижалари бекор қилинганига қарши норозилик билдиряпти
Руминияда намойишчилар президентлик сайловларининг биринчи босқичи натижалари бекор қилинганидан норозилик билдириб, амалдаги давлат раҳбари Клаус Йоханнисни истеъфога чиқишга чақирмоқда.
Руминияда 12 январ, якшанба куни ўн минглаб одамлар 2024 йил ноябрида бўлиб ўтган президентлик сайловларининг биринчи босқичи натижалари бекор қилинганига норозилик билдириш учун яна кўчаларга чиқди. Reuters хабарига кўра, Бухарестда намойишчилар мамлакатнинг амалдаги президенти Клаус Йоханниснинг истеъфосини талаб қилган.
Йоханниснинг ваколати расман 21 декабрда тугади, бироқ у ўз вориси номи аниқланмагунча ўз лавозимида қолади.
Руминияда май ойида такрорий президентлик сайловлари бўлиб ўтади
Руминия президентининг такрорий сайлови май ойида бўлиб ўтади — биринчи тур 4 майда, иккинчиси 18 майда бўлиб ўтади. Ноябр ойидаги овоз бериш натижалари бекор қилинганидан кейин янги сайловлар санаси 8 январ куни мамлакат ҳукмрон коалицияси томонидан келишиб олинган эди. Руминия президенти Клаус Йоханнис ўз вориси аниқланмагунча ўз вазифасини бажаришда давом этади.
Коалицион ҳукуматдаги уч партия ҳам ягона номзод Крин Антонескуни қўллаб-қувватлаш бўйича дастлабки режаларини тасдиқлади, дея маълум қилди Миллий либерал партия. Шу йўл билан Руминиядаги Социал-демократик партия, Миллий либерал партия ва Венгрия демократик иттифоқи коалицияси ўта ўнг номзоднинг ғалабаси олдини олишга ҳаракат қилмоқда.
Кэлин Жоржеску ўта ўнг кучлар номзоди бўлиб қоладими ёки йўқми, ҳозирча номаълум. Унинг сайловда иштирок этиши Конституциявий суднинг қарорига боғлиқ бўлиб, у сайлов кампаниясини ноқонуний молиялашда айбланиб четлатилиши мумкин, дея қайд этади Politico.
Мавзуга оид
13:45
Хорватиядаги сайловларда амалдаги президент ғалаба қозонди
21:30 / 11.01.2025
Олаф Шолц Германия канцлери лавозимига номзод бўлди
16:00 / 10.01.2025
Руминияда май ойида такрорий президентлик сайловлари бўлиб ўтади
10:02 / 10.01.2025