Ўзбекистон | 17:31 / 13.01.2025
2168
1 дақиқада ўқилади

Шавкат Мирзиёев расмий ташриф билан БААга учиб кетди

Ташриф дастурига мувофиқ, Абу-Даби шаҳрида олий даражадаги музокаралар, шунингдек, БААнинг етакчи ташкилотлари, компания ва банклари раҳбарлари билан икки томонлама учрашувлар бўлиб ўтади.

Фото: Президент матбуот хизмати

Шавкат Мирзиёев Бирлашган Араб Амирликлари президенти Шайх Муҳаммад Ол Наҳаён таклифига биноан 13 январ куни расмий ташриф билан ушбу мамлакатга жўнаб кетди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.

Ташриф дастурига мувофиқ, Амирликлар пойтахти Абу-Даби шаҳрида олий даражадаги музокаралар, шунингдек, БААнинг етакчи ташкилотлари, компания ва банклари раҳбарлари билан икки томонлама учрашувлар бўлиб ўтади.

Ўзбекистон президенти «Абу-Даби барқарор ривожланиш ҳафталиги» халқаро саммитида ҳам иштирок этади.

Шунингдек, давлат раҳбари Дубай шаҳрига ташриф буюриб, Бирлашган Араб Амирликлари вице-президенти, бош вазири, Дубай амири Шайх Муҳаммад Ол Мактум билан учрашув ўтказади.

Мавзуга оид