Жаҳон | 11:25
575
3 дақиқада ўқилади

Швеция НАТОнинг Болтиқда кабелларни ҳимоя қилиш бўйича операциясини қўллаб-қувватлайди

НАТОнинг Болтиқ денгизидаги патрул операцияси у ердаги чуқур денгиз кабеллари бир неча марта шикастлангани, бу диверсиялар натижаси бўлиши мумкин бўлган ҳолатлар фонида ўтказилмоқда.

Фото: Antti Aimo-Koivisto/Lehtikuva/dpa//picture alliance

Швеция Болтиқ денгизидаги чуқур денгиз алоқа кабелларини ҳимоя қилишга мўлжалланган НАТО операциясида иштирок этиш учун учта ҳарбий кема ва бир радар кузатув самолётини юбормоқда. Бу ҳақда Скандинавия қироллиги бош вазири Улф Кристерссон 12 январ, якшанба куни Швециянинг Сэлен шаҳрида бўлиб ўтган хавфсизлик анжумани чоғида маълум қилди.

«Ушбу ҳарбий кемалар НАТО қўмондонлиги остида бўлади ва Болтиқ денгизидаги вазиятдан хабардор бўлиш учун яхши шароит яратади. Бу Швециянинг катта ва муҳим ҳиссасидир», деди қироллик мудофаа вазири Пол Йонсон ўз нутқида. 

НАТОнинг Болтиқ денгизини патрул қилиш операцияси у ердаги чуқур денгиз кабеллари шикастланган бир неча ҳолатлар фонида амалга оширилмоқда, бунда Россиянинг «соядаги флоти» деб аталадиган танкерлар ва Хитойнинг Yi Peng 3 кемаси иштирок этган бўлиши мумкин. Операцияга қанча НАТО кемалари жалб қилинади ҳақида Шимолий Атлантика алянсининг Брюсселдаги қароргоҳи хабар бермади. Dpa агентлигига кўра, улар ўнга яқин бўлади.

Улф Кристерссон Сэлендаги брифингда аниқ айбловларсиз, Болтиқ денгизида вақти-вақти билан «ғалати нарсалар» содир бўлаётгани уларнинг ортида душманлик нияти турганини англатиши мумкинлигини таъкидлади. «Швеция ва унинг қўшнилари энди бунга тоқат қилмайди», деди у.

НАТО Болтиқбўйидаги муҳим сувости объектларини қўриқлайди

НАТО кемалари Болтиқ денгизидаги муҳим сувости объектларини қўриқлайди. Бу ҳақда Финляндиянинг Yle телерадиокомпанияси 7 январ куни маълум қилди.

Унинг маълумотларига кўра, операция ҳафта охирида бошланади ва апрелгача давом этади. Ҳаммаси бўлиб ўнга яқин кемалар иштирок этади.

Фин кўрфазида хавфсизлик биринчи навбатда Финландия ва Эстония кучлари томонидан амалга оширилади. Болтиқ денгизида бошқа давлатларнинг кемалари энергия ва IT кабеллари ёнида навбатчилик қилади.

2024 йил 30 декабрда Шимолий Атлантика алянси акваторияда мавжудлигини кучайтиришга қарор қилди.

Мавзуга оид