AZAL самолёти қора қутилари ҳалокат ҳақида тарқалган баъзи маълумотларни тасдиқламайди — Сергей Лавров
Россия ташқи ишлар вазирлиги раҳбари ҳалокатга учраган самолётнинг қора қутилари очилган Бразилиядаги «махсус йиғилиш» ҳақида гапирди.
Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Azerbaijan Airlines авиакомпаниясининг ҳалокатга учраган самолёти қора қутиларидаги ёзувлар «оммавий ахборот воситаларида эълон қилинган баъзи дастлабки хулосаларни» тасдиқламаслигини айтди. Бу ҳақда у 14 январь куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилди, деб хабар берди ТАСС.
Лавров ёзувларда нималар аниқланганига ойдинлик киритмади. Россия ташқи ишлар вазирлиги раҳбари ҳалокатга учраган самолётнинг қора қутилари очилган Бразилиядаги «махсус йиғилиш» ҳақида гапирди.
«Уларнинг мазмуни аллақачон жуда кўп қизиқарли маълумотларни тақдим этган, уларнинг мазмуни бизни тергов тўлиқ якунланишини кутишимиз кераклигига яна бир бор ишонтирмоқда. Энди эса, умуман олганда, қора қути ёзувлари билан тасдиқланмаган маълумотлардан фойдаланиб, медиа маконида кескинликни кучайтиришнинг ҳожати йўқ», деди Лавров.
Қора қутиларнинг ёзувлари ҳақида илгари хабар қилинмаган.
25 декабр куни Бокудан Грознийга учаётган Azerbaijan Airlines авиакомпаниясига тегишли Embraer 190 самолёти Қозоғистоннинг Оқтов шаҳри яқинида ҳалокатга учради. Ҳодисада 38 киши ҳалок бўлди.
Россия президенти Владимир Путин Озарбойжон президенти Илҳом Алиевга қўнғироқ қилиб, «Россия ҳаво ҳудудида юз берган фожиали воқеа» учун узр сўради. Алиевнинг сўзларига кўра, Россия авиаҳалокатда «айбини тан олиши», айбдорлар жазоланиши ва жиноий жавобгарликка тортилиши керак.
Embraer 190 самолёти Бразилияда ишлаб чиқарилади. Шу туфайли терговга ушбу мамлакат вакиллари ҳам жалб қилинган.
Мавзуга оид
01:35
Россия суди Googleʼни 8 млрд рубл жаримага тортди
21:57 / 14.01.2025
Генерал Кирилловга суиқасд иши бўйича янги айбланувчилар пайдо бўлди
21:20 / 14.01.2025
Ўзбекистонлик эркак Красноярск аэропортида бошқа одамга пичоқ билан ҳамла қилди
17:34 / 14.01.2025