Шимолий Корея қисқа масофали баллистик ракеталарни учирди
Шимолий Корея Чаган провинциясидан қисқа масофали баллистик ракеталарни учирди. Ракеталар Япон денгизига тушишидан олдин тахминан 250 километр учиб ўтган.
Шимолий Корея 14 январ, сешанба куни Япон денгизи томон бир нечта қисқа масофали баллистик ракеталарни учирди, деб хабар бермоқда Жанубий Кореянинг Yonhap ахборот агентлиги мамлакат қуролли кучлари бош штабига таяниб.
Бирлашган штаб бошлиқлари қўмитаси маълумотларига кўра, учириш маҳаллий вақт билан тахминан 9:30 да Чаган провинциясининг Канге ҳудудидан қайд этилган. Ракеталар денгизга тушишдан олдин тахминан 250 километр учиб ўтган. Жанубий Корея ҳарбийлари КХДР томонидан учирилган ракеталар сонига аниқлик киритмади.
Сеул учиришни Пхеняннинг навбатдаги провокацияси сифатида баҳоламоқда. «Қисқа масофага учувчи баллистик ракеталарнинг масофасини инобатга олган ҳолда, одатда, уларнинг нишони Жанубий Корея эканлигига ишонилади», — деб ёзади Yonhap.
Бирлашган штаб бошлиқлари учиришни Корея яриморолида тинчлик ва барқарорликка таҳдид солувчи «ошкора провокация» деб атади ва Пхенян «нотўғри қарор» қабул қилган тақдирда тўлиқ тайёр туришга ваъда берди. Жанубий Корея ҳарбийлари янги учирмаларга тайёргарлик кўриш чоғида «кузатув ва ҳушёрликни кучайтириб, Шимолий Корея ракеталари бўйича Америка ва Япония томонлари билан яқиндан маълумот алмашганини» қўшимча қилди.
Мавзуга оид
14:37 / 13.01.2025
Сеул: Россиянинг Украинага қарши урушида Шимолий Кореянинг 300 аскари ўлдирилди
20:59 / 28.12.2024
SpaceX бир йил ичида ракета учириш бўйича янги жаҳон рекордини ўрнатди
20:40 / 20.12.2024
Шимолий Корея ҳакерлари жорий йилда 1,3 млрд долларлик криптовалюта ўғирлади
17:33 / 02.12.2024