Ўзбекистон | 16:40 / 14.01.2025
7105
1 дақиқада ўқилади

Спорт курашлари ассоциациясида Салим Абдувалиевнинг ўрнига янги раҳбар сайланди

Ўзбекистон бош прокурори, Кураш федерацияси раиси Ниғматилла Йўлдошев Спорт курашлари ассосиацияси раиси этиб сайланди.

Фото: Бош прокуратура

Тадбиркор Салим Абдувалиев Ўзбекистон спорт курашлари ассосиацияси раиси лавозимини тарк этган. Бугун, 14 январ куни ташкилотнинг янги раҳбари эълон қилинди.

Навбатдан ташқари ҳисобот-сайлов конференциясида Ўзбекистон бош прокурори Йиғматилла Йўлдошев Спорт курашлари ассосиацияси раҳбари лавозимига сайланди.

Маълумот учун, Йўлдошев 2019 йилдан буён Бош прокуратура билан бирга, Кураш федерациясини ҳам бошқариб келмоқда.

Куни кеча Спорт курашлари ассосиациясининг собиқ раиси Салим Абдувалиев саломатлигидаги муаммолар туфайли озодликка чиққани маълум бўлганди.

74 ёшли тадбиркор 2023 йил декабр ойида қўлга олиниб, 2024 йил март ойида ўқотар қуролнинг қонунга хилоф муомаласида айбланиб 6 йилга озодликдан маҳрум қилинганди.

Абдувалиев 2017 йил январ ойидан Миллий олимпия қўмитаси раиси ўринбосари лавозимида ҳам ишлаган, бу лавозимидан ўтган йили озод этилганди.

Аввалроқ, мудофаа вазири Шуҳрат Холмуҳаммедов Ўқ отиш спорти федерацияси раиси лавозимига сайланган эди.

Мавзуга оид