Тожикистон МО давлатлари орасида энергетик ўтиш индекси бўйича етакчига айланди
Ушбу индекс энергия тизимининг самарадорлигини ва унинг барқарор моделга ўтишга тайёрлигини баҳолайди. Ўзбекистон рейтингга киритилмади.
Тожикистон Жаҳон Иқтисодий Форуми (WEF) томонидан ҳар йили эълон қилинадиган энергетик ўтиш индексида Марказий Осиё давлатлари орасида биринчи ўринни эгаллади. Мамлакат 53,6 балл билан 120 иштирокчи орасида 71-ўринни эгаллади.
Бу кўрсаткич Тожикистонга қўшни Қозоғистон (98-ўрин, 50,1 балл) ва Қирғизистондан (80-ўрин, 52,7 балл) ўзиб кетиш имконини берди. Ўзбекистон ва Туркманистон рейтингга киритилмади.
Энергетик ўтиш индекси (Energy Transition Index, ETI) бутун дунё мамлакатлари энергия тизимларини икки асосий мезонга асосланган комплекс баҳолашдир: энергия тизимининг самарадорлиги (60% вазн) ва барқарор моделга ўтишга тайёрлиги (40% вазн). Умумий баллга таъсир этувчи омилларга энергия нархи ҳамёнбоплиги, барқарорлик, инновациялар даражаси, инфратузилма ҳолати, шунингдек, соҳадаги сиёсатни қўллаб-қувватлаш ва инвестиция фаоллиги киради.
Жаҳон рейтингида анъанавий тарзда Шимолий Европа мамлакатлари етакчилик қилмоқда: Швеция 78,4 балл билан биринчи ўринни эгаллаган бўлса, Дания (75,2 балл) иккинчи ва Финляндия (74,5 балл) учинчи ўринни эгаллади. Жаҳон ўртача кўрсаткичи 56,5 баллни ташкил этди, бу Тожикистон натижаларидан бир оз юқорироқ.
2024 йилда МДҲ ва Каспийбўйи давлатлари орасида етакчи Озарбойжон бўлди, у 60,3 балл билан 38-ўринни эгаллади.
Мавзуга оид
12:42 / 12.01.2025
Учта вилоятда энергия ресурсларига ноқонуний уланиш ҳолатлари фош этилди
13:02 / 06.01.2025
2025 йилда ЕИ-Марказий Осиё етакчиларининг биринчи саммити бўлиб ўтади
17:13 / 05.01.2025
Қозоғистон Ўзбекистонга олиб чиқувчи янги темирйўлни 2027 йилда ишга туширмоқчи
12:05 / 05.01.2025