Энг кўп солиқ тўлаган давлат ва хусусий компаниялар ўнталиги маълум қилинди
Солиқ қўмитаси 2024 йилда Ўзбекистоннинг энг йирик 10 та давлат ва хусусий сектордаги солиқ тўловчиларини маълум қилди. Давлат корхоналари орасида НКМК, ОКМК ва «Навоийуран», хусусий сектор орасида эса UzBAT, Tashkent Tabacco ва GID License Plate етакчилик қилган.
Солиқ қўмитаси 2024 йилда энг кўп солиқ тўлаган топ-10 давлат корхоналари ва хусусий компаниялар рўйхатини эълон қилди.
Қайд этилишича, ўтган йилда 949 та йирик солиқ тўловчи томонидан 123,3 трлн сўм солиқ тушумлари амалга оширилган.
Давлат корхоналари орасида солиқ тушумлари миқдори бўйича Навоий кон металлургия комбинати етакчилик қилмоқда. Ҳисобот даврида НКМК томонидан 35,4 трлн сўмдан кўпроқ солиқ тўланган. Кейинги ўринларни Олмалиқ кон металлургия комбинати (10,8 трлн сўм) ва «Навоийуран» ДК (4,6 трлн сўм) эгаллаган.
Хусусий сектордаги топ-10 йирик солиқ тўловчилар томонидан йил давомида қарийб 8,7 трлн сўм солиқ тўланган. Мазкур рейтингда UzBAT АЖ 2,9 трлн сўм солиқ тушумларини амалга оширган ҳолда энг юқори кўрсаткич қайд этган. Ундан кейинги ўринларда Tashkent Tabacco МЧЖ (1 трлн сўм) ва GID License Plate ХК (846 млрд сўм) жойлашган.
Мавзуга оид
14:15
Сайёр текширув ўтказишда солиқ органларининг ҳуқуқлари кенгайтирилди
18:30 / 14.01.2025
Испания ЕИ норезидентлари учун кўчмас мулк харидига 100 фоизли солиқ жорий этади
19:32 / 11.01.2025
Электротехника саноатида айрим корхоналарга янги солиқ имтиёзлари берилиши мумкин
16:06 / 09.01.2025