Фотожамланма: Давлат арбоблари ва ҳарбий элита — Ватан ҳимоячилари куни байрамида
14 январ куни Тошкентдаги “Халқлар дўстлиги” санъат саройида Ўзбекистон Қуролли Кучларининг 33 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари кунига бағишланган байрам тадбири бўлиб ўтди. Kun.uz мухбири тадбирдан фоторепортаж тақдим этади.
Концерт ва кўргазмали чиқишлар билан ўтган тадбирда Олий Мажлис палаталари ва ҳукумат аъзолари, ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари, Қуролли Кучлар фахрийлари, Ўзбекистонда аккредитациядан ўтган дипломатик ваколатхоналарнинг ҳарбий атташелари ва жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
Тадбир аввалида Ўзбекистон мудофаа вазири генерал-майор Шуҳрат Холмуҳамедов президент Шавкат Мирзиёевнинг байрам табригини ўқиб эшиттирди.
Шундан сўнг “Амир Темур жанговар байроғи” мукофоти Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округига тантанали равишда топширилди.
Тадбирда “Амир Темур марши” саҳна чиқиши намойиш этилди.
Хизмат давомида ҳалок ҳарбий хизматчилар хотирланди. Фахрийларга гуллар берилди.
Суратлар муаллифи – Фаррух Абсаттаров
Мавзуга оид
20:05 / 13.01.2025
Шавкат Мирзиёев ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқ органлари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлади
22:04 / 13.01.2024
Фотожамланма: “Халқлар дўстлиги” саройида Ватан ҳимоячилари куни нишонланди
00:18 / 15.01.2023
Тошкентда Ватан ҳимоячилари кунига бағишланган байрам тадбири бўлиб ўтди (фотожамланма)
15:17 / 13.01.2023