Ўзбекистон президенти БАА билан йирик энергетика лойиҳаларини амалга оширишни муҳокама қилди
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Бирлашган Араб Амирликлари энергетика ва инфратузилма вазири Суҳайл Муҳаммад ал-Мазруий бошчилигидаги делегация билан учрашув ўтказди.
Учрашувда Masdar компанияси раҳбари Муҳаммад Жамил ал-Рамаҳий, TAQA раҳбари Жасим Ҳусайн Табет, TAQA Water Solutions раҳбари Аҳмад ал-Шамсий ва Etihad Water & Electricity раҳбари Юсуф ал-Али ҳам иштирок этди.
Мазкур компаниялар энергия ва сув таъминоти, тозалаш тизимларини бошқариш соҳасида жаҳондаги етакчи ишлаб чиқарувчи ва операторлар ҳисобланади.
Мамлакатда "яшил" энергетика, коммунал хизмат кўрсатиш тармоқларини модернизация қилиш ва ичимлик суви таъминотини яхшилаш бўйича инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш режалари кўриб чиқилди.
Давлат раҳбари энергетика соҳасидаги стратегик шериклик икки томонлама ҳамкорликнинг локомотиви бўлиб хизмат қилаётганини қайд этди.
Бу борада умумий қиймати 1,5 миллиард долларлик 5 та лойиҳа биргаликда ишга туширилди. Декабр ойида Навоий вилоятида қуввати 500 мегаватт бўлган шамол электр станцияси ишга туширилди, яна бир қатор объектлар қурилиши фаол босқичга кирган.
Ўзбекистон президенти компанияларнинг мамлакат ҳудудларида мавжуд иссиқлик электр станциялари қувватларини кенгайтириш, паст кучланишли электр тармоқларини модернизация қилиш, янги ГЭСлар, электр энергиясини сақлаш тизимлари, йирик қуёш ва шамол станциялари қурилишини жадаллаштириш борасидаги режаларини қўллаб-қувватлади.
Бундан ташқари, давлат-хусусий шериклик тамойиллари асосида сув таъминоти тармоқларини ривожлантириш ва янги тозалаш иншоотларини барпо этиш учун кенг имкониятлар мавжудлиги қайд этилди.
Мавзуга оид
08:10
Ўзбекистон БАА билан “қуруқ” портлар барпо этиш бўйича ҳамкорлик қилади
17:39 / 14.01.2025
Тожикистон МО давлатлари орасида энергетик ўтиш индекси бўйича етакчига айланди
16:52 / 14.01.2025
“Яшил” тараққиёт Ўзбекистонда умуммиллий ҳаракат даражасига кўтарилди – Мирзиёев
11:45 / 14.01.2025