Жамият | 19:52
952
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистоннинг икки ҳудудида қор кўчиши хавфи эълон қилинди

Ўзгидромет Тошкент ва Наманган вилоятларининг айрим ҳудудларида қор кўчиши хавфини эълон қилди.

Қайд этилишича, 18-22 январ кунлари ёғингарчилик ҳамда ҳаво ҳароратининг кескин ўзгариши кутилмоқда. Шу боис республиканинг тоғли ҳудудларида, жумладан:

Тошкент вилояти: Бўстонлиқ, Оҳангарон ва Паркент туманлари (Чотқол тизмаси тоғлари);

Наманган вилояти: Поп туманида қор кўчиш хавфи эълон қилинади.

Эслатиб ўтамиз, декабр охирларида ҳам ушбу ҳудудларда қор кўчиш хавфи эълон қилинган эди.

Мавзуга оид