Қонуний такси бозори қарийб 6 трлн сўмгача ўсди
2024 йилда Ўзбекистонда такси бозорининг ҳажми 5,89 трлн сўмга етди. Бир қатнов учун ўртача тўлов 18 456 сўмни ташкил қилди.
Солиқ қўмитаси такси бозорини қонунийлаштириш бўйича амалга оширилган ишлар ҳақида ҳисобот берди.
Ёзда 142 та такси агрегаторлари солиқ органларининг ахборот тизимлари билан интеграциялашган бўлса, йил охирига келиб уларнинг сони 155 тага етди.
Хусусан, жами 319,06 млн марта йўловчи ташиш амалга оширилди. Такси хизмати кўрсатиш бўйича айланма 5,89 трлн сўмни (ёзда 3 трлн сўм) ташкил этди. Уларнинг қарийб 4,5 трлн сўми (76,3 фоизи) нақд пул, 1,4 трлн сўми (23,7 фоизи) карта орқали тўланган.
Бир чекнинг ўртача нархи август ойига нисбатан 18 000 сўмдан 18 456 сўмга ошди.
Агрегаторлар орқали йўловчи ташиш билан 498 мингга яқин ўзини ўзи банд қилган ҳайдовчилар шуғулланмоқда. Уларнинг ярмидан кўпи (57 фоиз) 30−50 ёшда — 283 680 киши, 30 ёшгача — 179 245 киши (36 фоиз), 50 ёшдан катталар — 35 004 киши (7 фоиз).
Шундан аёл ҳайдовчилар сони деярли 4 баробарга ошган: 2024 йил бошида 1053 нафар, йил охирига келиб 4124 нафар аёл фаолият юритмоқда.
Йил давомида ҳайдовчилар қуйидагича даромад олди:
100 млн сўмдан ортиқ — 4,7 мингга яқин ҳайдовчи;
50−100 млн сўм — 23,1 минг ҳайдовчи;
10−50 млн сўм — 114,6 минг ҳайдовчи;
5−10 млн сўм — 63,5 минг ҳайдовчи;
1−5 млн сўм — 136,4 минг ҳайдовчи;
1 млн сўмгача — 155,5 минг ҳайдовчи.
Йўловчилар асосан Nexia (17,8 фоиз), Cobalt (16,9 фоиз), Lacetti (13,9 фоиз), Спарк (10,7 фоиз) ва Matiz (7,9 фоиз) автомашиналарида ташилади. 4906 нафар ҳайдовчи Tracker, 1345 нафари Epica, 1560 нафари BYD Song, 1265 нафари Captiva ва 1049 нафари Monza автомашиналаридан фойдаланган ҳолда такси хизматларини кўрсатади. Электр транспорт воситаларининг улуши 1,2 фоизни ташкил қилади.
Автомобилларнинг ёши (ишлаб чиқарилган йилига асосланган):
1−3 йил — 10,4 фоиз;
3−5 йил — 9 фоиз;
5−10 йил — 23,6 фоиз;
10 йилдан ортиқ — 56,9 фоиз.
Сафарларнинг катта қисми Тошкент шаҳрига тўғри келади — 51,6 фоиз. Шунингдек, Самарқанд вилоятида — 7,65 фоиз, Фарғона вилоятида — 7,56 фоиз, Бухоро вилоятида — 6 фоиз, Андижон вилоятида — 5,74 фоиз ва Қорақалпоғистонда — 5 фоиз.
2024 йилда такси агрегаторлари томонидан 156,8 млрд сўм солиқ тўланган бўлса, шундан 66,2 млрд сўми қўшилган қиймат солиғи ҳисобланади.
Мавзуга оид
20:40 / 11.01.2025
Ўзини ўзи банд қилган ҳолда таксичилик билан шуғулланишга доимий рухсат берилади
13:24 / 06.01.2025
Тадбиркорларга ташқи молия бозорига чиқишга кўмаклашиш маркази ташкил этилди
08:14 / 20.12.2024
Тошкент шаҳри ва вилоят марказларида кўчмас мулк бозорида фаоллик ошди
17:36 / 16.12.2024