Ўзбекистон | 16:12
28913
1 дақиқада ўқилади

Таниқли актёр Равшан Жўраев вафот этди

Театр ва кино актёри Равшан Жўраев 63 ёшида ҳаётдан кўз юмди. У «Кўнгил кўчалари» телесериалидаги роли билан танилганди.

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, театр ва кино актёри Равшан Жўраев 63 ёшида вафот этди

Равшан Жўраев кўп йиллар давомида театр ҳамда кино соҳасида фаолият юритиб, ёрқин ва мазмунли роллари орқали томошабинлар қалбидан ўрин олди.

У «Бобур», «Чақалоқ», «Кўнгил кўчалари», «Шайтанат», «Буюк шараф» ва бошқа филмлардаги роллари билан танилган.

Kun.uz Равшан Жўраевнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдиради.

Мавзуга оид