«Арсенал» «Ливерпул»га яқинлашмоқда, «Барса» яна 5 та гол урди. Кун ўйинлари
Чоршанба оқшомида Европа футболида рўй берган асосий воқеалар, ўйинлардаги голлар ва турнир жадвалларидаги вазият.
Англия: «Нюкасл» кучли тўртликда
«Нюкасл» — «Вулверҳэмптон» 3:0
Голлар: Исак (34, 57), Гордон (74).
«Нюкасл» – Дубравка, Ҳолл, Берн, Ботман, Ливраменто (Триппиер, 85), Жоэлинтон (Майли, 83), Тонали, Гимараэс, Гордон (Уиллок, 78), Мерфи (Алмирон, 78), Исак (Осула, 78).
«Вулверҳэмптон» – Са, Агбаду, Буэно, Доэрти, Ҳван Ҳи Чан (Куня, 46), Гедеш (Беллгард, 69), Аит-Нури, Гомес (Дойл, 86), Андре (Сарабия, 86), Гомеш (Семеду, 69), Ларсен.
Огоҳлантиришлар: Доэрти (26), Агбаду (85).
«Қарғалар»нинг кучли прессинги остида қолган «Вулверҳэмптон» фақатгина дарвозабон Жозе Санинг қаҳрамонликлари эвазига ярим соатдан кўпроқ вақт чидаб берди. Аммо Исак португалиялик посбонни барибир таслми этди, у чемпионатнинг бу мавсумидаги голли сериясини саккиз ўйинга етказиб қўйди. Бу АПЛ тарихидаги энг яхши учинчи кўрсаткич, швециялик ҳужумчининг ҳозирги формаси ҳисобга олинса, у қаторасига 11 турни голсиз тарк этмаган Вардининг рекордини такрорлаши ҳам мумкин. Ундан аввал эса Руд ван Нистелройга (10 ўйин) етиб олиш талаб этилади.
Чоршанба оқшомидаги ўйинда Исак «Нюкасл»нинг асосий ҳаракатлантирувчи кучи бўлди ва барча голларда иштирок этди. Иккинчи голни ҳам у ўзи урди, кейин эса Гордонга ассистентлик қилди. Эдди Ҳау жамоаси қаторасига саккизинчи турда ғалабага эришиб, турнир жадвалида «Манчестер Сити» ва «Челси»ни ортда қолдирди. Шу тариқа, мавсум ярмига келиб ЕЧЛга йўлланма берувчи тўрт ўриндан иккитасини кутилмаганда «Ноттингҳем» ва «Нюкасл» банд қилиб турибди. Бу турда Дэвид Мойеснинг «Эвертон»га қайтишини бузган (1:0) «Астон Вилла» ҳам тўртинчи ўринни уч очколик фарқ билан таъқиб этмоқда.
«Арсенал» — «Тоттенҳэм» 2:1
Голлар: Соланке (40, автогол), Троссар (44) — Сон (25).
«Арсенал» – Райя, Габриэл, Салиба, Люис-Скелли (Зинченко, 87), Тимбер, Райс (Мерино, 87), Парти, Эдегор, Троссар (Тирни, 77), Ҳавертц, Стерлинг (Мартинелли, 61).
«Тоттенҳэм» – Кински, Спенс, Грэй, Дрэгушин, Порро, Бергвалл, Биссума (Мэддисон, 46), Сарр (Жонсон, 46), Сон (Ришарлисон, 78), Кулусевски, Соланке.
Огоҳлантиришлар: Сарр (27), Ҳавертц (43), Люис-Скелли (87), Габриэл (90+2).
«Арсенал» футболчилари майдонга бу мавсумда энди оғир жароҳат туфайли ўйнай олмайдиган Габриэл Жезуснинг фамилияси ва рақами кўрсатилган футболкада чиқиб келишди. Мезбонлар дербининг биринчи бўлимида тўлиқ устунликка эришганига қарамай, анча вақтгача Кинскини ҳайрон қолдира олишмади. Иккинчи дарвозада эса Райя меҳмонларнинг бўлим ўрталарига келиб уюштирган илк хавфли ҳужумида ўзини кўрсатди. Испаниялик дарвозабон жарима майдони марказида бўш турган ҳолда зарба берган Сон Хин Миннинг эпизодида ҳам қутқариши мумкин эди, аммо кореяликнинг зарбасидан кейин тўп рикошет орқали тўрга бориб тушди.
Меҳмонларнинг қишки трансфери бўлган Кински эса янги жамоасидаги учинчи ўйинига келиб барибир гол ўтказди (у бунгача Англия лигаси кубогида «Ливерпул»га қарши ўйинда (1:0) ҳамда Англия кубоги ўйинида дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолганди). «Арсенал» бу голни кутилганидек бурчак зарбасидан кейин урди, дарвозабон бу вазиятда яққол хатога йўл қўймади, у тўпга чиқаётганида ўз жамоадоши билан тўқнашиб кетди ва Габриэл Магалянснинг зарбасидан кейин бурчакни тўсишга улгурмади. Тўп Соланкега теккан ҳолда рикошет бўлиб дарвоза тўрига йўл олди. Бир неча дақиқа ўтиб Эдегор Биссумадан тўпни олиб қўйган ҳолда Троссарни олдинга бошлади, белгиялик ҳужумчи эса жарима майдони кириши биланоқ олис бурчакка қайтариб бўлмас зарба йўллади.
Иккинчи бўлимда «шпорлар» сафида Мэддисон ва Жонсон тушиб, ўйинни кучайтиришди, аммо ҳисоб ўзгармай қолди. «Канонирлар» принципиал рақибини АПЛ доирасида бир мавсумдаги икки ўйинда ҳам мағлуб этди ва бу дерби тарихида бешинчи марта қайд этилиши, Микел Артета даврида эса иккинчи марта. Бундан кўпроғи, табиийки, Арсен Венгер бошқаруви даврида рўй берган (3). Бу ғалаба эвазига «Арсенал» турнир жадвалида иккинчи ўринга кўтарилди. Бу турда «Ноттингҳэм» майдонида очко йўқотган (1:1) «Ливерпул» билан орадаги фарқ тўрт очкони ташкил этмоқда. Бу турда «Брентфорд»га қарши ўйинда икки гол фарқидаги устунликни бой берган «Манчестер Сити» 8 очкога ортда қолган ва олтинчи ўринда келмоқда.
Испания: фаворитлар учун чигалёзди ўйинлари
«Барселона» — «Бетис» 5:1
Голлар: Гави (3), Кунде (27), Рафиня (58), Торрес (67), Ямал (75) — Роке (84, пеналти).
«Барселона» – Пеня, Мартин, Кубарси, Араухо (Эрик Гарсия, 64), Кунде, Педри (Виктор, 72), де Йонг, Гави (Лопес, 72), Рафиня (Ферран Торрес, 64), Олмо, Ямал (Торре, 77).
«Бетис» – Вейтес, Перро, Натан, Бартра (Лоренте, 46), Руибал (Сабали, 21), Алтимира (Флорес, 46), Кардозо, Иско (Лосада, 64), Хуанми (Форналс, 64), Родригес, Роке.
Огоҳлантиришлар: Бартра (42), Рафиня (50), Гави (63), Флорес (86).
Ўтган ҳафта охирида Испания Суперкубогини қўлга киритган «Барселона» Испания кубогида ҳам «Реал»га қарши ўйиндаги суръатни давом эттирди. Ўйин бошидаги штурм ҳам шу қадар кучли кечди ва 3-дақиқадаёқ ҳисоб очилди. Чиройли комбинация Дани Олмонинг Гавига голли паси билан якунланди, у эса ўзини тарбия қилган клубга голини нишонламади. Иккинчи голли ҳужумда эса Кунде тўпни ортидаги Ямалга ўтказиб юборган ҳолда у тўпни қайтаришини ҳис қилган ҳолда жарима майдони ичкарисига отилди. Ламин узатмани шу қадар аниқ ижро этдики, Кунде шунчаки тўпга зарба бериши қолганди.
Ла лигадаги қаторасига учта уй учрашувидаги мағлубиятдан кейин кўк-анорранглилар томошабоп ўйини билан мухлислардан узр сўрамоқда. Шу куни ҳакамлар мезбонларнинг учта голини бекор қилишди, аммо бешта голини ҳисобга олишди. «Бетис» Испания кубогида охирги марта 2011 йилда шу қадар йирик ҳисобда мағлуб этилганди. Ўшанда «Барса» сафида ҳет-трик қайд этган Месси, Инеста ва Хави ёрқин ўйин намойиш этганди. Бу ўйинда эса уларнинг вориси деб кўриладиган футболчилар. Ямалдан ташқари шу куни ҳужум марказида Левандовскининг ўрнига тушган Олмони ҳам эътироф этиш керак. Меҳмонларнинг ягона жавоб голига эса каталонияликлар катта умидлар билан Бразилиядан олиб келган, аммо иқтисодий сабабларга кўра сотишга мажбур бўлган Витор Роке муаллифлик қилди.
«Элче» — «Атлетико» 0:4
Голлар: Сёрлот (8, 29 пеналти), Рикелме (67), Алварес (76).
«Элче» – Сан-Роман, Салинас (Алекс Мартин, 63), Бигас (Аффенгрубер, 70), Диаби (Марио Гаспар, 80), Доналд, Рашани, Мендоса (Гути, 80), Ромеро (Фебас, 70), Фернандес Меркау, Алварес, Каба.
«Атлетико» – Муссо, Рикелме (Алварес, 73), Лоренте (Лемар, 73), Аспиликуэта, Витцел, Ле Норман, Лино (Де Паул, 61), Коке, Галлаҳер (Рейнилду, 66), Корреа, Сёрлот (Молина, 46).
Огоҳлантиришлар: Алварес (7), Меркау (32), Доналд (34), Ле Норман (69).
Четлатиш: Меркау (50).
Чемпионатнинг биринчи даврасини ғолиб сифатида якунлаган «Атлетико» ҳам чоракфинал йўлида қийинчиликка учрамади. Сёрлот биринчи бўлимдаёқ дубл қайд этиб, барча турнирлар доирасидаги голлари сонини 10 тага етказиб қўйди. Шу тариқа, Диего Симеоне қўл остида Испаниядаги энг сермаҳсул ҳужум чизиғи юзага келган. Бу мавсумда фақат «матрасчилар»нинг биратўла уч футболчиси камида ўнта гол урган. Иккинчи бўлимда бу учликдаги Хулиан Алварес (14 гол) ва Гризманн (12) «Элче»нинг йирик ҳисобдаги мағлубиятини таъминлашди.
Италия: нерадзурриларнинг парадокслари
«Интер» — «Болоня» 2:2
Голлар: Думфрис (19), Мартинес (45+1) — Кастро (45), Ҳолм (64).
«Интер» – Зоммер, Бастони (Бюкенен, 83), де Врей, Дармиан (Павар, 70), Димарко (Карлос Аугусто, 70), Зелински, Аслани (Фраттези, 70), Барелла, Думфрис, Мартинес (Торимий, 74), Тюрам.
«Болоня» – Скорупски, Ликояннис, Казале, Бекема, Ҳолм (Де Силвестри, 76), Моро (Побега, 67), Фройлер (Эрлич, 88), Ндойе, Одгор (Фергюсон, 67), Орсолини, Кастро (Даллинга, 87).
«Интер» энди А сериянинг соядаги етакчиси эмас. Амалдаги чемпионлар қолдирилган икки ўйинидан бирида очко йўқотиб, «Наполи»ни хурсанд қилишди. Ҳолбуки Симоне Индзаги шогирдлари биринчи бўлимни ғолиб сифатида якунлашганди. Биринчи голли ҳужумда Тюрам марказий доира атрофида тўпни эгаллаб, уни жарима майдонига қадар олиб борди ва Димаркога етказди, унинг зарбасидан кейин қайтган тўпга бошқа бир латерал — Дюмфрис етиб келди.
Мезбонлар Кастронинг ҳисобни тенглаштирувчи голидан бир дақиқа ўтмай яна ҳисобда олдинга чиқиб олишди. Димарконинг узатмасидан кейин Лаутаро Мартинес тўпни дарвозага жойлади, аммо сардорнинг голи ғалаба учун етарли бўлмади. Иккинчи бўлимда Димарко бу сафар ўз жамоаси дарвозаси яқинида муваффақиятсиз ўйнаб, «Болоня»нинг иккинчи жавоб голида айбдор бўлиб қолди. Натижада нерадзурриларда ўтказилган голлар бўйича ғалати статистика юзага келди. Бир томондан, миланликлар қаторасига саккиз сафар учрашувида дарвозаси дахлсизлигини сақлаган ҳолда рекорд ўрнатишди. Шу билан бирга, ўз уйидаги ўйинларда 12 бор гол ўтказган. Бу ўтган мавсум охиригача уй ўйинларида ўтказилган голлардан кўпроқ.
Германия: бераҳм «Бавария»
«Бавария» — «Ҳоффенҳайм» 5:0
Голлар: Сане (7, 48), Геррейру (12), Кейн (26, пеналти), Гнабри (66).
«Бавария» – Нойер, Дэвис, Дайер, Упамекано (Горетцка, 61), Геррейру, Павлович, Киммих, Коман (Тел, 46), Мюллер (Мусиала, 81), Сане (Олисе, 67), Кейн (Гнабри, 61).
«Ҳоффенҳайм» – Бауманн, Нсоки, Акпогума, Чавес, Жандре (Кадержабек, 78), Бисхоф (Бекер, 63), Самассеку (Прасс, 41), Крамарич, Гайгер, Гложек (Табакович, 63), Ярдимжи (Орбан, 46).
Огоҳлантиришлар: Мюллер (61), Кадержабек (87).
«Бавария» тур якунларига кўра «Байер» билан орадаги тўрт очколик фарқни сақлаб қолди, «Ҳоффенҳайм» эса Мюнхенга мағлубиятини олдиндан тан олгандек келганди. Шундай тасаввур уйғондики, Венсан Компани жамоаси ўйин бошлангани ҳақидаги ҳуштакдан кейин бошлаган ҳужумини Сане гол ургунича давом эттиргандек кўринди. Бу ҳужумда тўпни ўзидан қулайроқ вазиятда турган шеригига ўтказиб юборган Рафаэл Геррейру эса бир неча дақиқа ўтиб ҳисобдаги устунликни мустаҳкамлади. Шундан кейин амалда ўйин масаласи ҳал бўлди ва фақат таблода якуний ҳисоб қандай кўринишда бўлиши қизиқ эди. Бу ҳисоб эса «Ҳоффенҳайм» ва Германия миллий жамоаси посбони, шу куни бундеслигада ўтказилган ўйинлар сони бўйича (478) кучли бешликка кирган Бауманн учун ачинарли кўриниш олди. Кейн биринчи бўлимдаёқ ҳисобни йириклаштирди ва яна бир рекорд ўрнатди. Ҳарри Германиядаги дебютидан буён қаторасига 12 пеналтини аниқ ижро этган, умуман олганда, у охирги 15 пеналтисини бенуқсон амалга оширган.
«Штутгарт» — «Лейпциг» 2:1
Голлар: Бруун-Ларсен (50), Волтемаде (60) — Шешко (10).
«Штутгарт» – Нюбел, Ҳендрикс, Шабо, Ад Даҳил (Руо, 63), Вагноман, Фюриҳ (Кайтел, 83), Штиллер, Каразор, Бруун Ларсен (Левелинг, 63), Волтемаде (Демирович, 75), Ундав (Мийо, 75).
«Лейпциг» – Гулачи, Орбан, Клостерманн (Битшиабу, 71), Зайвалд, Симонс (Баумгартнер, 66), Опенда, Раум (Нуса, 66), Кампл (Гертрюйда, 71), Вермерен, Баку, Шешко.
Огоҳлантиришлар: Ундав (5), Шешко (20), Орбан (45+1), Опенда (70), Левелинг (83), Кампл (86), Битшиабу (90+4).
Четлатишлар: Шешко (85), Опенда (88).
«Лейпциг»нинг ҳужумкорлик салоҳияти Чави Симонс соғайиб сафга қайтганидан кейин сезиларли даражада яхшиланди. У ўтган турда «Вердер»га қарши ўйинда (4:2) ўз қайтишини дубл билан нишонлаганди, Штутгартдаги ўйинда эса жамоаси биринчи бўлимни ҳисобда устун ҳолда якунлашини таъминлади, унинг жарима майдонига йўллаган пасидан кейин Шешко ҳисобни очди. Аммо иккинчи бўлимда мезбонлар ўн дақиқа ичида бурилиш ясаб, кучли тўртликка кириш бўйича интригани янада кучайтирди. Айни вақтда «Лейпциг» тўртинчи ўринни эгаллаб турибди, «Штутгарт» эса бир очколик масофада яқинлашган. Шунингдек, «Майнц», «Волфсбург» ва саккизинчи ўриндаги «Фрайбург» ҳам кучли тўртликка уч очколик масофада жойлашган.
Франция: сенсацияга бир қадам
«Эспали» — «ПСЖ» 2:4
Голлар: Гжечи (3), Фурнел (71) — Заир-Эмери (37), Дуэ (67), Барколя (88), Рамуш (90+2, пеналти).
«ПСЖ» – Тенас, Эрнандес, Жоау Невеш, Тап (Пачо, 72), Загe (Мендеш, 46), Меюлю (Ли Кан Ин, 46), Фабиан Руис (Витиня, 46), Заир-Эмери, Барколя, Рамуш, Дуэ.
Луис Энрике Франция кубогидаги ўйинга олдинги босқичда қаҳрамонлик кўрсатган Матвей Сафоновни эмас, балки бу мавсумда ҳали ўйнамаган испаниялик Арнау Тенасни туширди. У Олимпиада-2024 финалидаги ғалабадан буён ўйнамаганди ва Франциянинг бешинчи дивизиони вакилидан тезкор гол ўтказиб юборди. «ПСЖ»да 30 йилдан ортиқ вақтдан буён бунақаси кузатилмаганди: 1994 йил февралида пойтахтликлар жамоаси ўшанда олтинчи лигада иштирок этган «Авион»га ҳисобда олдинга чиқиб олишга имкон берганди.
«ПСЖ» танаффусгача ҳисобни тенглаштирди, иккинчи бўлимда эса Дуэнинг зарбаси эвазига ҳисобда олдинга ҳам чиқиб олди. Аммо мезбонлар ҳисобни 2:2 кўринишига келтириб, француз гегемонини асабийлаштиришни уддалашди. Парижликларни сенсацион пеналтилар сериясидан саноқли дақиқалар ажратиб турганди, фақат Барколя парижлик юлдузларни шармандаликдан қутқариб қолди. Энди Кварацхелия билан рақобатлашиши керак бўладиган вингер ноябрдан буён илк голини урди.
«Бургуан Жалле» — «Лион» 2:2
Пеналтилар серияси — 4:2.
Голлар: Мужетски (20, 69) — Матич (45), Микаутадзе (64).
«Лион» – Лукас Перри, Абнер, Ниакате, Омари, Мэйтленд-Найлз (Мата, 65), Толиссо, Матич (Верету, 76), Шерки, Фофана, Микаутадзе (Ляказетт, 65), Бенраҳма (Нуама, 76).
«Лион» эса пеналтилар сериясидан қоча олмади ва бешинчи дивизион вакили бўлган клубга ютқазиб, турнирни тарк этди. «Тўқимачилар» Микаутадзенинг голидан кейин ҳисобда олдинга чиқиб олишганди, аммо нафақат устунликни бой берди, балки пеналтилар сериясида муваффақиятсизликка учради. Жамоа таркибидаги энг тажрибали ва маҳоратли пеналтичилар — Ляказетт ва Толиссо зарба беришда хатога йўл қўйишди. «Лион» бунгача 11 йил мобайнида кубок турнирларида қуйи дивизионлар вакилларига ютқазмаётганди. Охирги мағлубият ҳам ўшанда 2-лигада иштирок этган «Ланс» бўлганди. Франция кубоги тарихида бешинчи дивизион вакиллари элита вакилларини 17 бор турнирдан чиқариб юборишган, олтинчи дивизион вакиллари билан эса бундай ҳолат беш марта кузатилган.
Мавзуга оид
02:16 / 13.01.2025
7 та гол урилган супер класикода «Барса» йирик ҳисобда ғалаба қозониб, 15-бор Испания суперкубогини қўлга киритди
10:46 / 10.01.2025
Суперкубок финалида класико бўлади
11:18 / 06.01.2025
«МЮ» уйғонди ва «Ливерпул»га кураш таклиф қилди
12:10 / 05.01.2025