Ўзбекистон | 13:22
618
1 дақиқада ўқилади
Ўзбекистон ва Мўғулистон ўртасида транспорт қатнови тўғрисидаги битимлар тасдиқланди
“Халқаро шартномаларни тасдиқлаш тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди.
Қарорга кўра, Ўзбекистон ва Мўғулистон Ҳукуматлари ўртасида халқаро автомобил қатнови тўғрисидаги ҳамда ҳаво қатнови тўғрисидаги Битимлар тасдиқланди.
Битимлар 2024 йил 24 июнь куни Тошкент шаҳрида имзоланган.
Транспорт вазирлиги ушбу халқаро шартномаларни амалга ошириш учун масъул бўлган ваколатли орган этиб белгиланди.
Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари ушбу халқаро шартномалар кучга кирганидан кейин белгиланган тартибда уларнинг қоидалари амалга оширилиши устидан назоратни таъминлайди.
Мавзуга оид
20:37 / 11.01.2025
Мўғулистонда ҳукуматга қарши норозилик намойишлари бошланди
21:54 / 23.12.2024
Мўғулистон ҳаво ифлосланишини камайтириш учун «кўк кўмир» ишлаб чиқаради
10:57 / 25.11.2024
Мўғулистонда ўзбек кураши бўйича жаҳон чемпионати ўтказилади
12:50 / 04.11.2024