Ўзбекистон | 15:28
12506
3 дақиқада ўқилади

Сирдарё вилояти ҳокими Акмалжон Маҳмудалиев лавозимидан озод этилди

Шавкат Мирзиёевнинг сўзларига кўра, у ҳудудида ивестицияларни жалб қилиш, қишлоқ хўжалигини ривожлантириш ва бошқа йўналишлардаги фаолиятда жиддий камчиликларга йўл қўйган.

Фото: Сирдарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Сирдарё вилояти ҳокими Акмалжон Маҳмудалиев лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда инвестиция ва экспорт мавзусида бўлиб ўтаётган президент селекторида маълум қилинди.

Давлат раҳбари матбуот хизматининг хабар беришича, Маҳмудалиев ивестицияларни жалб қилиш, қишлоқ хўжалигини ривожлантириш ва бошқа йўналишлардаги фаолиятда жиддий камчиликларга йўл қўйгани учун лавозимидан олинган.

Акмалжон Маҳмудалиев 2022 йил 26 ноябрдан буён Сирдарё вилоятини бошқариб келаётганди. У фаолияти давомида Вазирлар Маҳкамаси масъул ходими, Фарғона вилояти Учкўприк тумани ҳокими, Навоий вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари лавозимларида ҳам ишлаган.

16 январ кунги президент селекторида, шунингдек, 16 та туман ва шаҳар ҳокимларига ҳайфсан эълон қилинди.

Шавкат Мирзиёевнинг сўзларига кўра, айрим туман ҳокимлари инвестиция ва экспорт масаласини ўз ҳолига ташлаб қўйган.

«Ўтган йили Беруний, Қораўзак, Қўнғирот, Пешку, Янгиобод, Қамаши, Хонқа, Шовот туманларида инвестиция 15 миллион долларга ҳам етмади. Ромитан, Деҳқонобод, Миришкор, Чироқчи, Нарпай, Нуробод ва Гулистон туманлари, Оҳангарон шаҳрида экспорт камайган. Ушбу 16 та туман ва шаҳар ҳокимларига ҳайфсан эълон қилинди», дейилади президент матбуот хизмати хабарида.

Қуйидаги ҳокимларга ҳайфсан жазоси берилган:

  • Беруний тумани ҳокими Хидиров Икром Торебаевич;
  • Қораўзак тумани ҳокими Баймуратов Анвар Махсетович;
  • Қўнғирот тумани ҳокими Мадаминов Бекзод Баходирович;
  • Пешку тумани ҳокими Давлатов Ҳаёт Ҳасанович;
  • Янгиобод тумани ҳокими Қаршибоев Иброхим Болтаевич;
  • Қамаши тумани ҳокими Усмонов Хуршид Абдукаримович;
  • Хонқа тумани ҳокими Давлатов Мурадбек Сапарбоевич
  • Шовот тумани ҳокими Холбоев Ойбек Мадаминович;
  • Ромитан тумани ҳокими Барноев Умеджон Исоевич;
  • Деҳқонобод тумани ҳокими Шокиров Шерзод Ўткирович;
  • Миришкор тумани ҳокими Ғуломов Файзулло Қурбонович;
  • Чироқчи тумани ҳокими Юсупов Файзулла Якубович;
  • Нарпай тумани ҳокими Буранов Шербек Эркинович;
  • Нуробод тумани ҳокими Бердикулов Сирожиддин Валикулович;
  • Гулистон тумани ҳокими Мамадаминов Улмасжон Ярмахамматович;
  • Оҳангарон шаҳар ҳокими Ражаббоев Музаффар Эркабоевич.

Эндиликда инвестиция бўйича янги назорат тизими бўлиши белгиланди.

Бунда бош вазир бу йилги 42 миллиард доллар хорижий инвестиция бўйича ойма-ой режани тасдиқлайди, вилоят, шаҳар ва туман ҳокимлари, тармоқ раҳбарлари ҳафтада икки кун инвестиция билан шуғулланади.

Мутасаддилар тинмай ҳудудларга бориши, тадбиркорлар билан учрашиши, масаласини жойида ҳал қилиши шартлиги кўрсатиб ўтилди.

Мавзуга оид