Synergy PharmCo Gricar Chemical SRL Италия фармацевтика заводи билан ҳамкорликни мустаҳкамламоқда
Synergy PharmCo — Ўзбекистоннинг биологик фаол қўшимчалар бозоридаги етакчи дистрибюторларидан бири бўлиб, Synergy ҳолдинги таркибига киради. Компания халқаро ишлаб чиқариш корхоналари билан ҳамкорликни ривожлантиришни давом эттирмоқда.
2025 йил учун янги шартнома имзолашга тайёргарлик доирасида Synergy ҳолдингининг бош директори Далер Орзиев шахсан ҳамкорларнинг ишлаб чиқариш майдончаларига ташриф буюрди. Ташрифнинг мақсади — маҳсулотнинг қатъий сифат стандартларига мос келишини текшириш – бу компаниянинг асосий устувор йўналиши бўлиб қолмоқда.
«Сифат назорати бу — шунчаки жараён эмас, балки мижозларимиз олдидаги мажбуриятидир. Ишлаб чиқариш жараёнини кўздан кечириш орқали ҳар бир босқичда белгиланган қоидаларга риоя қилинишини тасдиқлаш имкониятига эга бўламиз», — деди Далер Орзиев.
Ташриф давомида ҳолдинг таркибига кирувчи Amarepharm компаниясининг директори Амарацинк қўшимчасининг ишлаб чиқариш жараёни ҳақида гапирди.
«Биз замонавий истеъмолчиларнинг талабларига тўлиқ жавоб берадиган маҳсулотни таклиф қила олишимиздан фахрланамиз. Маҳсулотнинг табиийлиги ва сифати бу — бизнинг ҳар бир иш босқичимиздаги устувор йўналишлардир», — таъкидлади Amarepharm компанияси бош директори Диёра Таирова.
Бундай текширувлар ҳолдингга ҳамкорликка бўлган ишончни мустаҳкамлаш ва маҳсулотнинг маҳаллий ҳамда халқаро бозорлардаги талабларига мос келишини кафолатлаш имконини беради.
Сайт:https://synergypharm.org/
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
13:13 / 09.01.2025
Тиббиёт ходимлари фаолиятини давлат рўйхатидан ўтказиш тизими жорий этилади
13:23 / 08.01.2025
Ўзбекистон элчиси Покистоннинг йирик фармацевтика компанияси билан янги лойиҳалар бўйича музокара ўтказди
22:51 / 26.12.2024
Қиммат сотилаётган дорилар: референт нархларга ёппасига амал қилинмаяпти
23:22 / 18.12.2024