Фан-техника | 12:46 / 10.03.2016
18768
1 дақиқада ўқилади
GM Uzbekistan Chevrolet Aveo ишлаб чиқариладиган санани маълум қилди
GM Uzbekistan АЖ Т-250 (Chevrolet Aveo) автомобилини 2016 йилнинг иккинчи квартали якунидан бошлаб ишлаб чиқаришни маълум қилди.
“Ўзавтосаноат” АК ахборот хизмати маълумотларига кўра, компания серияли равишда ишлаб чиқариладиган янги “Т-250” автомобили лойиҳасини якунлаган.
Янги модель “Нексия” ўрнига ишлаб чиқарилади. “Янги моделни 2016 йилнинг иккинчи квартали сўнгида ишлаб чиқариш кўзда тутиляпти”, дейилади “Ўзавтосаноат” АК маълумотида.